Обод маҳалла- обод хонадондан бошланади

   

   Мамлакатимизда ҳамиша ободончилик ишлари доимий эътибордаги масала бўлиб келган. Чунки, ободлик бор жойда барака бўлади. Зеро, тозалик, озодалик барчамизнинг қон-қонимизга сингиб кетган эзгу фазилат саналади.  

   Айни пайтда Тойлоқ туманининг Найман маҳалласида ободонлаштириш тадбирлари уюшқоқлик билан амалга оширилмоқда. Бундан мақсад ҳудудларимизни саранжом-сариштали қилиш, аҳолига қулай шарт-шароит яратишдан иборат.

   Маҳаллада ободонлаштириш ишлари  билан бир қаторда, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларнинг ижросини таъминлаш каби тадбирларга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, 4-сектор раҳбари Ш. Шарипов Найман маҳалласининг уюшмаган ёшлари учун сайёр қабул ўтказди. Келиб тушган мурожаатлар ижросини таъминлаш, қолаверса, аҳолини камбағалликдан чиқаришда уларни тадбиркорликка йўналтириш, ҳунар эгаллашлари учун шароит яратиш, ўзини-ўзи иш билан банд этаётганларга кўмаклашиш борасида чора-тадбирлар белгиланди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди