Найман – Найманободга айланмоқда

   

   Юртнинг ободлиги, халқнинг фаровонлиги маҳалла ва қишлоқлардан бошланиши бор гап. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳаётга изчил татбиқ этилаётган “Обод қишлоқ” дастури бугун чекка-чекка ҳудудлардаги аҳоли пунктларида барпо этилаётган замонавий уй-жойлар, таълим муассасалари, дам олиш масканларию қатор хизмат кўрсатиш шохобчаларининг янгича қиёфасида ўзининг ёрқин ифодасини топмоқда.

   Бир неча кундан буён Тойлоқнинг Найман маҳалласида олиб борилаётган ободонлаштириш-бунёдкорлик ишлари натижасида қишлоқ янгича қиёфа касб этмоқда. Халқ тили билан айтганда Найман – Найманободга айланмоқда. 
   Найманликларнинг бугунги ва келажак ҳаётига катта таъсир кўрсатган мазкур эзгу ишларга давлат ва жамоат ташкилотлари, маҳаллий ҳокимлик, аҳоли вакилларининг куч ҳамда имкониятлари сафарбар қилиниб, миллий анъаналаримизнинг ёрқин намунаси бўлган ҳашарлари ташкил этилмоқда.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди