Тойлоқда “ёшлар дафтари”га киритилган йигит-қизлар тадбиркорликка ўқитилмоқда

   Мaмлaкaтимиздa кичик бизнeс ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш орқали халқнинг турмуш даражасини яхшилаш, аҳолининг реал даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, уюшмаган, ишсиз ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, уларда ишбилармонлик кайфиятини шакллантириш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади. 
   Бу борада Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан ёшларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш мақсадида “Ёшлар дафтари”га киритилган йигит-қизлар учун ўқув курслари ташкил этилди. Худди шундай ўқув-соатлари Тойлоқ тумани “Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази” томонидан  ўтказилмоқда. Марказда жорий йилнинг 3-февралидан “Ёшлар 1+1” дастури доирасида иккинчи ўқув курси ўз ишини бошлади.
   48 соатга мўлжалланган ўқув соатлари давомида соҳанинг малакали мутахассислари тадбиркорлик ва маркетинг борасидаги билимларини бериб боришади.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди