Мактабгача таълим- кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини

   Сўнгги йилларда мамлакатимизда мактабгача таълим соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда мактабгача таълим муассасалари давлат ва нодавлат тармоғини кенгайтириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, мактабгача таълим муассасаларига болаларни қамраб олишни кескин ошириш, таълим-тарбия жараёнларига замонавий таълим дастурлари ва технологияларини татбиқ этиш орқали болаларни ҳар томонлама интеллектуал, маънавий-эстетик, жисмоний ривожлантириш ҳамда уларни мактабга тайёрлаш сифатини тубдан яхшилашга қаратилган бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

   Мазкур қарор ва фармонларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд вилоят Мактабгача таълим бошқармаси томонидан туманимизда "Кадрларга оид масалалар, муаммолар ва уларнинг ечими" мавзусида сменар ўтказилди. Унда Тойлоқ туманидаги мактабгача таълим бўлими ҳамда бўлим тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотлари директорлари иштирок этишди.           Сменарда вилоят Мактабгача таълим бошқармасининг кадрлар бўлими бошлиғи С.Мирзаев ва бош мутахассис Ф.Искандаров иштирок этиб, мавзу юзасидан маъруза қилишди. Семинар давомида иштирокчилар кадрларга оид масалалар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоь олишди. Қолаверса, кадрларга оид масалалар борасидаги муаммолар ўртага ташланди ва фикрлар тингланди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди