Тойлоқ туманида  кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланиши қандай?

     2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра Тойлоқ туманида давлат рўйхатидан ўтган тадбиркорлик субъектларининг умумий сони 1 479 тани ташкил  этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан рўйхатга олинган тадбиркорлик субъектлари сони 401 тага кўпайган.

        Жумладан, янгидан ташкил этилган 401 та тадбиркорлик субъектларининг асосий қисми яъни, 213 таси савдо соҳасига, 67 таси саноат соҳасига, 26 таси яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасига, 20 таси қурилиш соҳасига, 21 таси  қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасига, 14 таси ташиш ва сақлаш соҳасига, 10 таси соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасига, 4 таси ахборот ва алоқа соҳасига ҳамда 26 таси бошқа соҳаларга тўғри келмоқда.               

        Шу билан бирга, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига давлат рўйхатидан ўтган хорижий инвестициялар ва сармоялар иштирокидаги 17 та корхоналарнинг  14 таси ҳозир фаолият кўрсатмоқда.               

      Туманда 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига давлат рўйхатидан ўтган оилавий корхоналарнинг умумий сони 464 та, шундан фаолият кўрсатаётган оилавий корхоналар сони 426 тани ташкил этмоқда.

   Туманда 2020 йил январь-декабрь ойларида жами ишлаб чиқарилган маҳсулотларда кичик бизнеснинг ҳажми ва улуши қуйидагича:

     -Саноат маҳсулотларининг 38 фоизи (282,6 млрд.сўм.);

     -Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажмининг 37,8 фоизи (276,7 млрд.сўм);

     -Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигининг 78,6 фоизи (1863,6 млрд. сўм);

     -Асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг 81,0 фоизи             (533,7 млрд.сўм);

    -Қурилиш ишларининг 67,4 фоизи (215,9 млрд.сўм);

    -Чакана савдо ҳажмининг 96,3 фоизи (479,5 млрд.сўм);

    -Кўрсатилган хизматлар ҳажмининг 84,4 фоизи (456,0 млрд.сўм),  кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳиссасига тўғри келмоқда.

  

                                                               Тойлоқ туман статистика бўлими.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди