Учта қишлоқни бирлаштирган Бунёдкор маҳалласида ҳам маҳалла фуқаролар йиғини раиси сайлови ўтказилди.

   Мазкур маҳаллада 4152 нафар аҳоли мавжуд бўлиб, сайловда 240 нафар вакиллар қатнашди. 

   Намунали тарзда ташкил этилган сайлов жараёни кўтаринки руҳда ўтказилди.

  Бунёдкор маҳалла фуқаролар йиғини раислигига номзодлари қўйилган Жамшид Зоиров ҳамда Саодат Мажидовалар аҳоли вакилларини сайловолди дастурлари билан таништиришди.

   Шундан сўнг овоз бериш жараёни бошланди. Унда юқори овоз билан Жамшид Зоиров Бунёдкор маҳалла фуқаролар йиғини раислигига қайта сайланди.

 

2015-2018 © GOVERNMENT OF TAYLOKH DISTRICT. Maked my SAKTRM