Буюк жасорат ҳеч қачон унутилмайди

   Инсоният тарихида энг даҳшатли ва машъум бўлган иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабага 75 йил тўлди. Биз бу мудҳиш уруш ҳақида китобларда ўқиганмиз, кинофильмлар орқали кўрганмиз. Бироқ, бугунги авлод учун эртакдек туюлган ана шу жангни  ўз кўзи билан кўрган ва қонли урушда мардларча жанг қилган каттақишлоқлик  Асрор бобо Истамов юз билан юзлашиш арафасида.
   Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Тойлоқ тумани ҳокими Б. Бабоназаров бошчилигида ҳарбийлар, фаол нуронийлар, депутатлар карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда совға-саломлар билан отахоннинг хонадонига боришди. Асрор бобони байрам билан қутлаб, Президентимизнинг “Иккинчи жаҳон урушидаги Fалабанинг 75 йиллиги” эсдалик медали ва совғасини, топширишди. Шунингдек, Юртбошимизнинг байрам табригини туман ҳокими ўқиб эшиттирди.
    Ҳали ҳам руҳан ва жисмонан бардам Асрор бобо Президентга миннатдорчилигини билдирди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
 

2015-2018 © ХОКИМИЯТ ТАЙЛАКСКОГО РАЙОНО. Сайт разработан SAKTRM