Сектор раҳбари ва ёшлар

   Ўрта қишлоқ маҳалласида 3-сектор раҳбари ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди. 

    Унда Тойлоқ туман ИИБ бошлиғи Ш.Тоғаев, ДХХ раҳбари Д.Кучкаров, Халқ қабулхонаси мудири Қ.Исмоиловлар,  маҳалланинг ёшлар етакчиси ҳамда уюшмаган ёшлари иштирок этишди. 
   3-сектор раҳбари Ш.Тоғаев ўқувчи-ёшлар билан очиқ ва самимий мулоқотга киришди. Уларнинг муаммоларини тинглаб, ҳал этиш чораларини излади, таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлади.
    Тадбир давомида ёшлардан турли масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди. Хусусан,  деҳқончилик қилиш учун ер ажратиш, иш билан таъминлаш, моддий ёрдам, контракт пули тўловида ёрдам каби масалалар келиб тушди. 
    Мурожаатларнинг барчаси тегишли тартибда рўйхатга олиниб, ижрога йўналтирилди.

2015-2018 © ХОКИМИЯТ ТАЙЛАКСКОГО РАЙОНО. Сайт разработан SAKTRM