Чоршанба - ёнғинлар профилактикаси куни

    Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳафтанинг чоршанба куни «Ёнғинлар профилактикаси куни» деб эълон қилиниши юртимиз тинчлиги, халқимиз осойишталигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. 
   Тойлоқ туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари ушбу талаблардан келиб чиқиб, ёнғинларнинг олдини олиш борасида доимий равишда хонадонларда, мактаб ва боғчаларда бўлиб, ёнғинларга сабаб бўлувчи ҳолатларни аниқлаш, аҳоли билан ҳамкорликда бу нуқсонларни ўз вақтида бартараф этиш, мана шундай камчиликлар қандай салбий ҳолатларга олиб келиши мумкинлигини тушунтиришга алоҳида эътибор қаратиб келишмоқда.

    Хусусан,  бугун Ўзбекистон маҳалласида ўтказилган профилактик тадбирлар жараёнида 60 дан ортив ёнғин хавфсизлиги қоидаси бузилиш ва рўзғорда газ баллонларидан нотўғри фойдаланиш ҳолатлари аниқланиб,  ушбу камчилликларни бартараф этиш юзасидан фуқароларга тушунчалар берилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © ХОКИМИЯТ ТАЙЛАКСКОГО РАЙОНО. Сайт разработан SAKTRM