“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан Халқ депутатлари Тойлоқ туман Кенгашининг 30-сессияси 2021 йилнинг 20 май куни соат 15-00 да туман ҳокимлигининг мажлислар залида чақирилмоқда.
Сессия ишида кун тартибидаги қуйидаги масалалар муҳокама этилиши режалаштирилмоқда:
- Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармаси бошлиғининг ёшлар фаолияти билан боғлиқ соҳаларда учраётган долзарб муаммо ва камчиликлар ҳамда уларнинг ечими юзасидан ахборотини эшитиш.
- Туман ҳокимининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосарининг инвестицияларни жалб қилиш, инвесторлар учун яратилаётган қулай шароитлар ҳамда инвестиция лойиҳаларини амалиётга кенг тадбиқ этиш ишлари бўйича ҳисоботини Кенгаш сессиясида эшитиш.
- Туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосарининг “2021 йилда Тойлоқ туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПҚ-5048-сонли қарори асосида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар тўғрисида” ҳисоботи ҳақида. - Туман Халқ таълими бўлими бошлиғининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия
ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
ПФ-6108-сон фармони ижроси юзасидан Тойлоқ туманида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги хисоботи. - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги
ПФ-6079-сон Фармони ижроси юзасидан Ўзбекистон алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари Тойлоқ туман худудий бўлими бошлиғи О.Мутавалиевнинг ҳисоботи. - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 октябрдаги
ПҚ-3981-сонли “Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси ҳамда туманда паст ҳамда ўрта кучланишли электр тармоқлари ва трансформаторни босқичма-босқич янгилаш бўйича 2021 йил I-чорагида бажарилган ишлар тўғрисида туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғи С.Шукуровнинг ҳисоботи. - Ўзбекистан Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Харакатлар стратегияси “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва ахоли саломатлигини мустахкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони ижросини амалга ошириш бўйича ЙЎЛ ХАРИТАСИда белгиланган вазифалаар ижроси тўғрисида туман ҳокимининг ўринбосари Ж. Ҳақбердиевнинг хисоботи.
- Тайлоқ туманида ҳудуднинг барча кўрсаткичларини (қониқарсиз ҳудуддан ўрта ҳудудга) ошириб бажаришга қаратилган амалий
чора-тадбирлар ДАСТУРИни тасдиқлаш тўғрисида. - Туманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
28 апрелдаги “2021 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-5094-сонли Қарори ижросини таъминлаш ҳақида. - Бошқа масалалар.