Events

Туманда "Китоблар карвони" лойиҳаси

Туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий маърифий ишлар бўйича ўринбосари бош мутахасиси Ш. Ражабов, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси М.Ашуров иштирокида тумандаги умумтаълим мактаблари  сардорлар фаолияти билан танишиб, уларга ЁИ марказий кенгашидан тақдим қилинган китоблар етказилди. Тадбирлар давом эттирилмоқда.

Image_tadbir: 

38 ­мактабгача таълим муассасасида Навоий таваллудига бағишланган тадбир ташкил этилди

Туманимиздаги 38 ­мактабгача таълим муассасасида ўзбек мумтоз адабиётининг асосчиси, буюк мутаффакир Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда туман мактабгача таълим бўлими мудираси М.Мирвафоева, маҳалла фаоллари, меҳнат фахрийлари, ота-оналар ва муассаса ходимлари иштирок этишди. Боғча тарбияланувчилари йиғилганларга бобокалонимизнинг ғазалларидан мисралар айтиб беришди.

Image_tadbir: 

Улуғ шоир фазилатлари

Тумандаги 6-умумий ўрта таълим мактабида ғазал мулкининг султони Алишер Навоий Таваллудининг 578 йиллигига бағишлаб, «Улуғ Навоийнинг фазилатлари» мавзусида адабий кеча ўтказилди. Кечада ўқувчи ёшлар томонидан Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижоди, яратган асарлари тўғрисида маълумот беришиб, ижод намуналаридан ўқиб беришди ва саҳна кўринишлари орқали чиқишлар ташкил этилди. Бу каби тадбирлар туманимизнинг барча мактабларида ташкил этилмоқда.

Image_tadbir: 

"Она" филми намойиш этилди

Тумандаги Педагогика коллежининг конозалида тумандаги масжид имом хатиблари ва уларнинг оила аъзолари, отинойилар ҳамда расмий дин вакилларига "Она" филми намойиш этилди. Туман бош имом хатиби Б.Исмоилов сўзга чиқиб, филмда кўтарилган ижтимоий масалалар бугунги ҳаётда ҳам учраб турганлигини, жмиятимиз ҳаётидаги муаммоларни бартараф этишда расмий дин вакиллари ҳам ўз ҳиссаларини қўшиши лозимлиги юзасидан маъруза қилинди.

Image_tadbir: 

17-мактабда хотира тадбири ўтказилди

17-мактабда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 81 йиллигига бағишлаб тадбир бўлиб ўтди.  Тадбир давомида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ҳаёти ва меҳнат фаолияти, республикамизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида амалга оширилган ислоҳотлари ўқувчи-ёшларга кенг тушунтириб берилди. Бу каби тадбирлар туманимиздаги барча ташкилот ва муассасаларда давом этмоқда.

Image_tadbir: 
2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди