Тойлоқда мактабгача таълим тизими қамрови 75 фоизга етди
Бу ҳақда бугун туман мактабгача таълим бўлими бошлиғи Абдуазиз Мирзаев ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Жамшид Жўжамуродов иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида айтилди.
Берилган маълумотларга кўра, Тойлоқ туманида бугунги кунда 3-7 ёшли болалар 17 719 нафарни ташкил қилиб, шундан 13 293 нафар болалар туманда фаолият кўрсатаётган жами 196 та яъни, 44 та давлат, 4 та ДХШ, 2 та нодавлат, 146 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган.
2021 йил бошида 138 та (42 та давлат, 1 та ДХШ, 2 та нодавлат, 93 та ОНМТТ) мактабгача таълим муассасалари мавжуд бўлиб қамров 59 фоизни ташкил этган бўлса, 2022 йилнинг биринчи чорагида 75,0 фоизга етказилган.
Шунингдек, йил якунига қадар 3 та ДМТТларни таъмирлаш ва реконструкция қилиш ҳисобига 300 нафар, 2 та ДМТТларида қўшимча гуруҳ очиш ҳисобига 194 нафар, 4 та янги давлат хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилотларини очиш ҳисобига 370 нафар, 40 та 50 ўринли ОНМТТочиш ҳисобига1750 нафар, тумандаги 8 та МФЙ ларда 6 ёшли болаларни мажбурий бир йиллик бепул таълимга қамраб олиш ҳисобига 300 нафар, 25 ўринли 30 та ОНМТТлари қувватини 50 тага ошириш ҳисобига 750 нафар ва тумандаги МТТлар йўқ 3 та маҳаллаларда мобил гуруҳларни ташкил этиш орқали 90 нафар, йил охирига қадар яна 3 754 нафар, жами 16 430 нафар 3-7 ёшли болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш ҳисобига қамров даражасини 93 фоизга етказиш кўзда тутилган.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.