“Эр — шоҳ, аёл — вазир”
14.02.2020 - 14:54Доно халқимизда ана шундай ажойиб нақл бор. Ҳар бир оилада ўтадиган тўй-маъраканинг ихчам, миллий маънавиятимизга мос тарзда бўлиши ана шу шоҳ ва вазирнинг донолик билан иш тутишига боғлиқ. Агар улар ўзини бировлардан устун қўйиб, ўзбошимчалик билан тўй қилса, бу исрофгарчиликка олиб келади. Исрофгарчилик ношукурликдан келиб чиқади. Бу эса оиладаги баракани йўқотади.