Тойлоқ туман тиббиёт бирлашмасига сунъий нафас олиш мосламаси совға қилинди
11.08.2020 - 16:25 Аралаш жанг санъати ассоциацияси томонидан берилган ушбу туҳфа шифокорларни беҳад қувонтирди. Сунъий нафас олиш мосламаси билан бирга коронавирус инфекциясига қарши ишлатиладиган дори-дармон воситаларини ассоциация ходими, тойлоқлик спортчи Зафар Салимов топширди.
Совғаларни қабул қилиб олган туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари вазифасини бажарувчи А. Мусурмонов ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигини билдирди.