Янгиликлар

Тойлоқ туман халқ таълими бўлимига мудир тайинланди

   Туман ҳокимлигида халқ таълими бўлими фаолиятини таҳлил этиш, муаммо ва камчиликларга танқидий ёндашган ҳолда таълим сифати ва самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Баҳодир Бобоназаров, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Саидаҳмад Усмонов, мактаб директорлари иштирок этди.

Равон йўллар - обод ва фаровон манзилларга элтар

    Тойлоқ туманида қишлоқлар йўлларини таъмирлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар навбати Навбаҳор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Янгиқишлоқ  қишлоғига етиб келди.

Тойлоқ туманида эҳтиёжманд оилаларнинг ҳар бир аъзосига 220 минг сўмдан моддий ёрдам берилмоқда

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги ПФ-6038-сонли Фармонига асосан Тойлоқ туманидаги “Темир дафтар”га киритилган оилаларга бир марталик моддий ёрдам пуллари берилмоқда. Бугун тумандаги 1481 та кам таъминланган оиланинг ҳар бир аъзоси (жами 6622 нафар) га 220 минг сўмдан нақд пуллар тарқатилди. 

Эслатиб ўтамиз, Қурбон ҳайити байрами арафасида ҳам 368 та оилага бир миллион сўмдан пул маблағлари тарқатилган эди. 
 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди