Сайёр қабул – муаммоларни ўрганиш ва ечимини топиш имкони
22.09.2020 - 14:09Халқ дарди, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш бугунги кунда маҳаллий ҳокимият идораларининг асосий вазифасига айланмоқда. Аҳоли давлат идораларига узлуксиз қатнаб, мурожаатининг жавобини узоқ кутмаслиги учун жойларда турли давлат идоралари масъуллари иштирокида сайёр қабуллар ўтказилмоқда.