Янгиликлар

"Мардикор бозори" ўрнида вақтинча бир марталик иш билан таъминлаш бюроси ўз фаолиятини бошлади

    Тойлоқда бандликка кўмаклашиш маркази қошида бир марталик иш билан таъминлаш бюросининг очилиш маросими бўлиб ўтди. 

    Бюронинг қурилиш ишлари 0,10 га майдонда “Алишер трансқурилиш” МЧЖ бош пудратчилигида 1,9 млрд. сўм маблағ эвазига амалга оширилди. 

   Бюрода эркаклар ва аёллар кутиш заллари, 20 ўринли ошхона ва ётоқхона, иш қуролларини ижарага бериш хонаси, ички ишлар ва тиббиёт ходими хоналари, бюро ходимлари хонаси, маънавият хонаси ва ювиниш хоналари мавжуд.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди