Янгиликлар

Мурожаатлар — доимо эътиборда

  Тойлоқ тумани Нурли йўл маҳалласида туман прокурори А.С.Сайпиддинов томонидан навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
     Мазкур сайёр қабулда туман Адлия бўлими, тегишли мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этди. Фуқаролардан 22 нафари иштирок этиб, уларнинг турли хил масалаларга доир 10 та мурожаатлари тингланди ва шундан 3 таси жойида ҳал қилинди, 2 таси бўйича тушунча берилди ҳамда 5 таси назоратга олинди.

“Ҳоким кубоги”га марҳамат!

   Туман ташкилотлари ходимлари ўртасида ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари спортнинг мини футбол туридан, қизлар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича “Ҳоким кубоги” мусобақалари ташкил этилмоқда. Мазкур мусобақаларда иштирок этиш истагида бўлган ташкилотлар жамоалари жорий йилнинг 25-30 май кунлари туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлимидан рўйхатдан ўтишлари мумкин.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди