Янгиликлар

Қундузак қишлоғининг архитектура қиёфаси ўзгартирилади

   Бугун қишлоқларда олиб борилаётган ободончилик-бунёдкорлик ишлари чекка-чекка ҳудудлардаги аҳоли пунктларида барпо этилаётган замонавий уй-жойлар, таълим муассасалари, дам олиш масканлари-ю қатор хизмат кўрсатиш шохобчаларининг янгича қиёфасида ўзининг ёрқин ифодасини топмоқда.

Сайловда шаффофлик муҳим масала 

  Юртимизда жорий йилнинг май ойида бўлиб ўтадиган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига пухта тайёргарлик кўрилмоқда. Қонунчиликка кўра, сайловнинг ошкоралик, муқобиллик ва тенглик принциплари асосида ўтиши учун зарур чоралар кўрилаётир. Шу билан бирга, ишчи гуруҳларнинг самарали фаолият юритиши учун барча шароит яратилмоқда.
  Бугун Тойлоқ тумани Халқ таълими бўлимида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ўтказиш бўйича комиссия раислари ва ишчи гуруҳ аъзолари учун ўқув-семинар ташкил этилди.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди