Янгиликлар

“Ташаббусли бюджет” жараёнининг 1-босқичи учун жами 7 млрд. 892 млн.сўм маблағ йўналтирилган

   Бугун Тойлоқ туман ҳокимлигида навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди.

14 июнь- Бутун жаҳон донорлар куни

   Шу муносабат билан туман тиббиёт бирлашмасида фаол донорлар, донорликда фаол иштирок этган ОШП, ОП, туман тиббиёт бирлашмаси бўлим мудирлари ва катта ҳамширалари иштирокида тадбир бўлиб ўтди. 
  Тадбирда  Самарқанд вилояти қон қуйиш марказидан Гулсара Абдуллаева, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Шавкат Жабборовлар иштирок этиб,  фаол донорларга, донорликда фаол иштирок этган ОШП, ОП, туман тиббиёт бирлашмаси бўлим мудирлари ва катта ҳамшираларни  қимматбаҳо совға ва ташаккурномалар билан тақдирлади.

Олмазор маҳалласида сайёр қабул ўтказилди

   Аҳоли муаммоларини ўрганиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш мақсадида ўтказилган учрашувда  туман ҳокими Баҳодир Бобоназаров, туман халқ қабулхонаси мудири Қ.Исмоилов, туман Адлия бўлими бошлиғи А.Ғафоров,  туман корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда мурожаат билан келган фуқаролар иштирок этишди. 
   Қабулда фуқаролардан электр энергияси, бандлик, бола учун нафақа пули тайинлаш, моддий ва тиббий ёрдам каби масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди. 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди