Янгиликлар

Сайёр қабулда фуқарога пенсия гувоҳномаси берилди

   Айни дамда Президент маслаҳатчиси, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири Т.Худойбергенов раҳбарлигида тузилган республика ишчи гуруҳи Жомбой туманида сайёр қабул ўтказмоқда.

  Тадбирда 30 дан ортиқ вазирлик, қўмита ва марказий идора вакиллари томонидан Булунғур, Жомбой, Тойлоқ, Ургут, Пайариқ туманида истиқомат қилувчи фуқаролар муаммоси, таклифлари ўрганиляпти.

Мулоқот самимий ўтди

   Галаботир маҳалласида ўтказилган навбатдаги “Раҳбар ва ёшлар" учрашувида туман ҳокимининг ўринбосари Жаҳонгир Ҳақбердиев иштирок этиб, маҳалланинг уюшмаган ёшлари билан очиқ ва самимий мулоқотда бўлди. Дастлаб, бугун ёшларнинг илм олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун яратилаётган шарт-шароитлар, хотин-қизларнинг олий таълим муассасаларида шартнома асосида ўқишлари учун берилган имтиёз ва енгилликлар ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.  

ИНСОН САЛОМАТЛИГИ – МИЛЛАТ БОЙЛИГИ

   Статистик маълумотларга қараганда дунёда ҳар йили 420 мингдан ортиқ одам сифатсиз озиқ-овқат истеъмол қилишдан вафот этади. Тахминан 600 миллион киши санитар-гигиеник талабларга жавоб бермайдиган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилгандан сўнг саломатлиги бузилиши аниқланган.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди