.

Cамарқанд вилоят ҳокимининг 2020 йил 

10 октябрдаги 160-Қ-сонли “Ўзбекистон

Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 7 октябрдаги “Самарқанд вилояти

иқтисодиёти тармоқлари, ижтимоий соҳа

объектлари ва кўп квартирали турар жой

фондини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида

барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни

таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги

612-сонли қарори ижросини таъминлаш

ҳақида”ги қарори тўғрисида

Cамарқанд вилоят ҳокимининг 2020 йил 10 октябрдаги 160-Қ-сонли “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 октябрдаги “Самарқанд вилояти иқтисодиёти тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 612-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳақида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда туман иқтисодиёти тармоқлари, корхоналари ва муассасаларини ҳамда уй-жой фондини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлашни таъминлаш, туман Адлия бўлимининг 2020 йил 10 ноябрдаги 7/692-сонли “Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси экспертизадан ўтказиш юзасидан хулоса”сига мувофиқ, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 25-моддаларига асосан

          

     ҚАРОР  ҚИЛАМАН:                                   

            1.Cамарқанд вилоят ҳокимининг 2020 йил 10 октябрдаги 160-Қ-сонли “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 октябрдаги “Самарқанд вилояти иқтисодиёти тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 612-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳақида”ги қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори билан:

Самарқанд вилояти иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича комплекс чора-тадбирлари;

Самарқанд вилоятида кўп квартирали турар жой фондини капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари;

Самарқанд вилоятида иссиқлик ва ичимлик суви таъминоти объектларини ҳамда технологик асбоб-ускуналарни куз-қиш мавсумига тайёрлаш параметрлари;

Самарқанд вилоятида электр тармоқлари ва қурилмаларини куз-қиш даврида ишлашга тайёрлаш параметрлари;

Самарқанд вилоятида газ таъминоти объектлари ва қурилмаларининг куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш параметрлари;

Самарқанд вилоятида ижтимоий соҳа объектларини жорий таъмирлаш параметрлари;

Самарқанд вилоятида куз-қиш мавсумида аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш параметрлари;

Самарқанд вилоятида куз-қиш мавсумига кўмир маҳсулотларини ғамлаш параметрлари;

Самарқанд вилояти иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини  2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш учун йўналтириладиган маблағлар ва уларнинг манбалари;

Самарқанд вилоятининг олис ва бориш қийин бўлган ҳамда тоғли ҳудудларда жойлашган ва сел келиши оқибатида йўллари талофат кўриши эҳтимоли мавжуд қишлоқларда кўмир, суюлтирилган газ ва асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари заҳирасини яратиш параметрлари тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Қуйидагилар:

туман иқтисодиёти тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар 1-иловага мувофиқ;

туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси  2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4.Туман комиссияси:

бир ҳафта муддатда туман иқтисодиёти тармоқларини
2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича бажарилган ишлар натижаларини таҳлил қилиш асосида коммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўп квартирали уйлар, таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш муассасалари ва бошқа ижтимоий соҳа объектларини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш борасида жойлардаги ишларнинг ҳолати танқидий ўрганиб чиқилишини;

тегишли бўлим, корхона ва ташкилотлар бўйича туман ҳокимининг ўринбосарлари томонидан:

ҳар бир корхона ва ташкилотлар билан келишган ҳолда ушбу қарор билан тасдиқланган комплекс тадбирларни амалга оширишнинг батафсил тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек, туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва таъминлаш параметрлари ўз вақтида бажарилишини таъминласин.

5. Қўйидагилар:

туман ҳокимининг ўринбосарлари (Т.Ҳожиқулов, Ж.Ҳақбердиев), туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Қ.Ражабов), сектор раҳбарлари,   тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари зиммасига иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашга йўналтирилган тадбирлар ҳамда ишлар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан қатъий назорат ўрнатсин.

туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Қ.Ражабов)га Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси билан биргаликда 2 кун муддатда тумандаги уй-жой коммунал хўжалиги инфратузилмаси ва муҳандислик-коммуникация объектларининг ҳолати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатлардан келиб чиқиб, куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича “қизил”, “сариқ” ва “яшил” зоналарга ажратсин;

туман халқ таълими бўлими (Х.Хожиқулов), мактабгача таълим бўлими (М.Мирвафоева), туман тиббиёт бирлашмаси (У.Сувонов), туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими (Б.Муродов), туман маданият бўлими (Ғ.Сирожиддинов) ижтимоий соҳа объектларини, жумладан мактабгача таълим, халқ таълими, соғлиқни сақлаш муассасалари, маданият ва спорт объектларини куз-қиш мавсумидан беталофат ўтказиш юзасидан манзилли тадбирларни белгиласин ва уларнинг амалга оширилишини таъминласин;

туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Қ.Ражабов)га тумандаги “Тойлоқ коммунал ширкат” уй-жой мулкдорлар ширкатининг  молиявий ҳолатини, айланма маблағлардан фойдаланиш ва ҳисоб-китоб тизимини таҳлил қилиб, уни такомиллаштириш ва дебитор қарзорлигини қисқартириш чораларини кўриш;

туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ж.Хўжамуродов), туман молия бўлими (А.Мирзаев)га муҳандислик-коммуникация объектлари ва технологик ускуналарни мавсумга тайёрлаш ҳамда ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш давридан беталофат ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни молиялаштириш учун жорий йилда маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан керакли миқдорда маблағ ажратиш чораларини кўрсин.

6. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ж.Хўжамуродов), туман ҳокимининг ўринбосари-туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш  бўлими (Н.Асадов), туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими (А.Марупов) икки кун муддатда:

а) “темир дафтар”ларга киритилган моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар билан алоҳида ишлаш тизимини яратсин. Бунда:

ҳар бир сектор раҳбари томонидан сектор ва маҳаллалар кесимида куз-қиш “куз-қиш” темир дафтарининг шакллантирилишини;

куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини амалга оширишни биринчи навбатда куз-қиш “темир дафтари”га киритилган оилаларга кўмир, суюлтирилган газни ўз вақтида етказиб бериш, озиқ-овқат заҳираси ва болаларини иссиқ кийим-кечак билан таъминлашдан бошлашни назарда тутсин.

б) “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан оилаларни куз-қиш мавсуми учун зарур озиқ-овқат ва дори-дармон захиралари билан таъминлаш чораларини кўрсин.

7.Туман ҳокимининг ўринбосари (Т.Ҳожиқулов), “Тойлоқтумангаз” филиали (М.Пардаев), туман электр таъминоти корхонаси (Ф.Муратов)ларга:

туманда, айниқса олис ва бориш қийин бўлган ҳудудида аҳолини суюлтирилган газ ва кўмир ёқилғиси билан ўз вақтида таъминлаш;

  ҳудуддаги ижтимоий соҳа объектлари, уларга хизмат кўрсатувчи қозонхоналар, сув иншоотлари ва насос станцияларини узлуксиз электр энергияси ва табиий газ билан таъминлаш;

трансформатор нимстанцияларини таъмирлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, аҳолига зарур миқдорларда табиий ва суюлтирилган газ етказиб бериш ҳамда жойларда кўмир маҳсулотларининг ғамланиши билан боғлиқ муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш учун туман ҳудудида мунтазам равишда аҳоли билан учрашувлар ўтказиб бориш чораларини кўрсин.

8.Туман сектор раҳбарлари (Ж.Рахмонқулов, Ш.Тоғаев, Ш.Шарипов), туман ҳокимининг ўринбосарлари (Ж.Хўжамуродов, Т.Ҳожиқулов, Ж.Ҳақбердиев)лар зиммасига иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш юзасидан шахсий масъулият юклансин.

9. Туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Қ.Ражабов)га комиссия аъзолари билан биргаликда:

туманда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни беталофат ўтказиш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан вилоят иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш  бўйича вилоят штабига кунлик маълумот тақдим этиб борсин;

 ҳар ойда сектор раҳбарлари томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни беталофат ўтказиш юзасидан халқ депутатлари туман кенгашига ҳисобот бериш бориш;

туман сектор раҳбарлари томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари бўйича вилоят телевидениясида “Очиқ мулоқот” ҳамда брифинглар ўтказиб борилишини таъминласин.

10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосарлари (Ж.Хўжамуродов, Т.Ҳожиқулов, Ж.Ҳақбердиев) зиммаларига юклатилсин.

 

       Туман хокими:                                                                  Б.Бабоназаров

 

Қарорни юклаб олиш (PDF 435 МБ)

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди