38 ­мактабгача таълим муассасасида Навоий таваллудига бағишланган тадбир ташкил этилди

Image_tadbir: 

Туманимиздаги 38 ­мактабгача таълим муассасасида ўзбек мумтоз адабиётининг асосчиси, буюк мутаффакир Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда туман мактабгача таълим бўлими мудираси М.Мирвафоева, маҳалла фаоллари, меҳнат фахрийлари, ота-оналар ва муассаса ходимлари иштирок этишди. Боғча тарбияланувчилари йиғилганларга бобокалонимизнинг ғазалларидан мисралар айтиб беришди. Тарбиячи Кубарро Самадова, Камила Мухтасиба, Лола Таниқуловаларнинг кўмагида тайёрланган тарбиявий аҳамиятга эга бўлган ривоятларни болажонлар саҳна кўринишлар орқали жонлантиришди. Улар томонидан ижро этилган қўшиқ ва рақслар барчага манзур бўлди. 
Тадбир сўнггида вилоят мактабгача таълим бошқармаси мутахассиси Шерзод Мардиев муассаса тарбияланувчилари учун мактабгача таълим вазирлиги томонидан совға қилинган ўйинчоқлар, ўқув қўлланмалар, кўргазмали қуролларни тантанали равишда топширди. Бундан нафақат болажонлар, балки катталар ҳам жуда қувонишди.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди