Тойлоқ туман ҳокими П.Ахмедовнинг Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан ўтказилган асосий байрам тадбиридаги
табрик сўзи
Ассалому алайкум, қадрли дўстлар!
Азиз тумандошлар!
Шу кунларда мустақил мамлакатимизнинг барча ҳудудларида, шаҳар-у, қишлоқлари, маҳалла-ю, гузарлари ўзгача кўрку тароват оғушида. Боиси, мамлакатимиз ҳаётидаги унутилмас тарихий кун, барчамизнинг асрий орзу умидларимиз рўёби бўлган истиқлол тантаналарининг қутлуғ йигирма олти йиллигини кўтаринки кайфиятда, шод-у ҳуррамлик билан нишонламоқдамиз.
Сизларни ва барча тумандошларимизни мамлакатимиз ижтимоий ҳаётидаги қутлуғ сана – Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллиги билан самимий муборакбод этаман.
Барчамиз учун қадрли бўлган мазкур санани жонажон Ўзбекистонимиз номини мустақил мамлакат сифатида дунёга танитган, халқимизга эркинлик олиб келган, эзгу қадрият ва ўлмас анъаналаримизни тиклашга замин яратиб берган энг улуғ, энг азиз байрам сифатида юксак кўтаринкилик билан ўтказиш анъанага айланган.
Мустақиллигимизнинг ўтган 26 йили тарихан қисқа вақт бўлишига қарамасдан, мамлакатимизда асрларга татигулик янгиланиш ва ўзгаришларни амалга оширилганлиги айни ҳақиқат.
Сўзимнинг исботи сифатида ушбу йилнинг ярим йилида туманда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 121,4 фоизга, Халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш 119,7 фоизга, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш 108,3 фоизга, чакана савдо айланмаси 117,6 фоизга, жами кўрсатилган хизматлар хажми 116,7 фоизга, ахолига пулли хизматлар кўрсатиш 114,7 фоизга ошди.
Қурилиш ва бунёдкорлик соҳасида капитал қўйилмалар хажми 115,4 фоизга, қурилиш пудрат ишлари 117,7 фоизга ошиб,
9 та таълим муассасаларида 1630 ўринли янги ўқув бинолари қурилди ва 2 таси капитал таъмирланди.
Энг асосийси, байрам арафасида ижтимоий соҳа объектлари билан биргаликда
70 та намунавий қишлоқ уйлари қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Қишлоқ хўжалигида фермерлик ҳаракати соҳани ҳал қилувчи кучига айланиб, улар томонидан ғалла режаси 116 фоизга бажарилди.
Дарҳақиқат, инсон ҳаёти ва унинг қадр-қиммати юксак эъзоз топган юртимизда фуқароларимизни, айниқса, ёшларимизни Ватанга муҳаббат, шу заминда яшаган аждодларимиз маънавий меросининг содиқ давомчилари сифатида камол топтириш борасида олиб борилган ҳаракатлар бугун ўзининг дастлабки меваларини бермоқда.
Бунинг исботи сифатида 2017 йилда биргина Тайлоқ Олимпия захиралари коллежининг иқтидорли ёш спортчи талабалари орасидан
2 нафар жаҳон чемпионлари, 3 нафар Осиё чемпионлари ва Республика чемпионатларида 51 та олтин, 58 та кумуш, 81 та бронза медалларини қўлга киритишди.
Туманимиз миқёсида эришилаётган ютуқларга баб-баравар ҳисса қўшиб келаётган, энг асосийси, юртимиз тинчлиги, чегараларимиз дахлсизлиги, эл-юрт осойишталиги ва фуқароларимиз ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш йўлида фидокорона меҳнат қилаётган барча ҳуқуқ-тартибот ҳамда ҳарбийларимиз меҳнатини юксак қадрлаймиз.
Мустақиллигимизнинг шарофати билан бутун Республикамизда бўлган ўзгаришлар қатори, бизнинг туманимиз ҳам тубдан ўзгарди, ижтимоий-иқтисодий, саноат, қурилиш ва ободонлаштириш соҳаларида улкан натижаларга эришилди. Энг асосийси халқнинг иқтисодий шароити яхшиланиб, турмуш даражаси ошди. Туманда намунавий уй-жойлар қурилиши, саноат ва қайта ишлаш корхоналарини кириб келиши, йўлларимизнинг равон асфальт қилиниши, туман марказидан узоқ ҳудудларда жойлашган чекка қишлоқларимиз қиёфасини ҳам ўзгартириб юборди.
Азиз тумандошлар!
Жорий йил Муҳтарам юртбошимиз томонидан “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”деб эълон қилинди.
“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб ном олган 2017 йилнинг дастлабки кунларидан бошлаб олдимизда турган мақсад ва вазифаларни амалга оширишга қаратилган иқтисодий, сиёсий ҳамда ҳуқуқий соҳадаги кенг қамровли ислоҳотларни, энг аввало, инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Бу йил байрам тантаналари “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистоним!” деган эзгу ғоя остида кенг нишонланмоқда.
Бугунги улуғ айём кунларида мухтарам фахрийларимиз, нуроний отахону онахонларимиз, мамлакатимизга ҳар томонлама етук кадрларни тарбиялаб бераётган зиёлиларимиз, ҳурматли халқ таълими соҳаси вакиллари, шижоатли ёшларимиз, замонавий иншоотларни барпо этаётган қурувчилар, йўлчилар, хуллас, барча соҳа вакилларига юксак ҳурмат ва эҳтиром билдирамиз.
Сиз, азиз тантана қатнашчиларини, Сиз орқали бутун Тайлоқ халқини бугунги энг улуғ, энг азиз байрам – Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги билан самимий табриклайман.
Барчангизга соғлик-саломатлик, оилавий бахт, ишларингизда улкан зафарлар тилаймиз.
Юртимиздаги тинчлик ва осойишталик абадий бўлсин!
Дастурхонларимиздан қут-барака аримасин.
Байрамингиз муборак бўлсин!