Табрик сўзи

Ассалому алайкум, азиз тумандошлар,

қадрли дўстлар, хонадонларимизнинг ҳам чиройи ҳам чороғбони бўлган мухтарама оналар, азиз опа-сингиллар!

 

Авваламбор барчангизни баҳорнинг илк кунларида нишонланадиган 8-март - Ҳалқаро Хотин-қизлар айёми билан Тойлоқ туман ҳокимлиги номидан чин қалбимдан муборакбод этаман!

8-март - Ҳалқаро Хотин-қизлар айёми мунис оналаримиз, опа-сингилларимиз, суюкли қизларимиз шаънига ҳароратли табриклар йўллашнинг айни фурсатидир.

Обод ва осойишта юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшаётган аёллар ҳақида бугун ҳар қандай таърифу тавсифларни ёзмоққа, айтмоққа ҳақлимиз.

Зеро, жамиятимиз ҳаётини Хотин-қизларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Ҳар соҳада уларнинг ўрни, ўз мавқеи бор. Бугунги кунда юртимизда аёлларга бўлган эътибор ҳар жиҳатдан юксалди. Бу борада қабул қилинган кўплаб қонунлар ва уларнинг ҳаётга татбиқ этилаётгани фикримиз далилидир.

Мамлакатимиз Конституциясида алоҳида бир боб - XIV боб оила, оналик ва болаликка бағишланган. Ўзбекистон 1995 йили Марказий Осиё мамлакатлари орасида биринчилардан бўлиб БМТнинг Хотин-қизлар камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш конвенцияга аъзо бўлди. Юртбошимиз таъкидлаганларидек: «Аёлларимизнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузи, ҳурмат ва эътиборини ошириш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш масаласи юртимизда олиб борилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган».

Туман миқёсида 50 та маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари хотин-қизлардан сайланган. Улар Президентимизнинг хотин-кизларга ғамхўрлик кўрсатиш борасидаги фармон ва қарорларини аҳоли ўртасида изчил тарғиб қилиш билан бирга унинг ижросини таъминлашда ҳам фаоллик кўрсатмоқдалар. Жумладан, соғлом турмуш тарзи ва соғлом оилани шакллантириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий ишларни кучайтириш ишларида жонбозлик кўрсатмоқдалар.

Бу борада, Таллиота, Беклар, Жалолобод, Хўжақишлоқ, Янги Ҳаёт, Боғизағон, Сариосиё, Чороғбон маҳаллаларининг маслахатчилари томонидан амалга ошираётган ишлар диққатга сазовордир.

Бугунги кунда аёлларимиз фермер хўжаликларини ҳам бошқариб, халқимиз дастурхонига кўплаб мева-сабзавот, узум, ғалла ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етказиб бермоқдалар. Бунга мисол қилиб, Шукурова Фотима, Хайруллаева Тавсия, Хайитова Зилола, Тохирова Саида, Шодиёрова Назокат, Фозилова Наргиза ва бошқа ўнлаб фермерларни кўрсатиш мумкин.

Маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларидан Aминова Матлуба, Давронова Мохигул, Исрофилова Хурсаной, Шарипова Клара, Умарова Хабибалар маҳаллани ободонлаштириш, ҳар бир хонадонда тадбиркорликни ривожлантириб, шу орқали оилаларнинг фаровонлигини таъминлаш ҳамда аҳолини тинч-тотувлигини сақлаш йўлида намунали меҳнат қилиб келмоқдалар.

Хотин-қизларимиз халқ таълимини ривожлантириш, аҳоли саломатлигини яхшилашда ҳам фаоллик кўрсатаётир.

Жумладан таълим тизимида фаолият кўрсатаётган Жабборова Гулчеҳра, Акрамова Озода, Шомуродова Феруза, Хотамова Дилором, Сатторова Умида, Яхшибоева Сожида, Маърупова Хидоят, Исмоилова Ирода, ҳамда тумандаги касб-ҳунар коллежларимиздан Рахмонова Дилрабо, Мавлонова Холида, Ашурматова Гулбаҳор, Чулиева Музафара, Бобоёрова Сайёра, Хамроева Мавлуда, Низомова Холида, Мухторова Ойгуллар бор тажрибасини ёшлар таълим-тарбиясига бағишлаган фидоий аёлларимиздандир.

Соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам қатор йиллардан буён меҳнат қилиб келаётган шифокорлардан Оқилова Феруза, Қурбонова Гулнора, Суюнова Мастуралар ҳамон аҳоли саломатлиги йўлида тиним билишмаяпти.

Бугунги кунда Хотин-қизларимиз давлат ишларида ҳам фаол ташаббускорлар қаторидан ўрин эгаллаб келмоқдалар.

Жумладан, Рустамова Гулнора, Юлдошева Мўтабар, Буранова Эътибор, Салахова Зумрад, Мирвафоева Мавсумалар Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш, матбуот ва бошқа соҳаларда раҳбарлик қилишиб, туманимизнинг ривожланишига ўз ҳиссаларини қўшишмоқдалар.

Шукуҳли айём кунларида Сизларни, Сиз орқали барча хотин-қизларни, опа-сингилларни халқаро байрам    8 Март билан чин қалбимдан муборакбод этиб, Сизларга келгусидаги ишларингизда ва оилавий ҳаётингизда улкан муваффақиятлар тилайман.

Яратганни ўзи барчангизни ёмон кўздан, бало қазолардан асрасин.

Байрамингиз муборак бўлсин азиз Хотин-қизлар.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди