Ассалому алайкум, қадрли дўстлар!
Азиз тумандошлар!
Шу кунларда мустақил мамлакатимизнинг барча ҳудудларида, шаҳар-у, қишлоқлари, маҳалла-ю, гузарлари ўзгача кўрку тароват оғушида. Боиси, мамлакатимиз ҳаётидаги унутилмас тарихий кун, барчамизнинг асрий орзу умидларимиз рўёби бўлган истиқлол тантаналарининг қутлуғ йигирма етти йиллигини кўтаринки кайфиятда, шод-у ҳуррамлик билан нишонламоқдамиз.
Сизларни ва барча тумандошларимизни мамлакатимиз ижтимоий ҳаётидаги қутлуғ сана – Ватанимиз мустақиллигининг 27 йиллиги билан самимий муборакбод этаман.
Барчамиз учун қадрли бўлган мазкур санани жонажон Ўзбекистонимиз номини мустақил мамлакат сифатида дунёга танитган, халқимизга эркинлик олиб келган, эзгу қадрият ва ўлмас анъаналаримизни тиклашга замин яратиб берган энг улуғ, энг азиз байрам сифатида юксак кўтаринкилик билан ўтказиш анъанага айланган.
Мустақиллигимизнинг ўтган 27 йили тарихан қисқа вақт бўлишига қарамасдан, мамлакатимизда асрларга татигулик янгиланиш ва ўзгаришларни амалга оширилганлиги айни ҳақиқат.
Сўзимнинг исботи сифатида ушбу йилнинг ярим йилида туманда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 112,3 фоизга, Халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш 112,1 фоизга, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш 106,3 фоизга, чакана савдо айланмаси 116,7 фоизга, жами кўрсатилган хизматлар хажми 121,0 фоизга, ахолига пулли хизматлар кўрсатиш 115 фоизга ошди.
Қурилиш ва бунёдкорлик соҳасида капитал қўйилмалар хажми 117 фоизга, қурилиш пудрат ишлари 116 фоизга ошиб, бугунги кунда 4 та мактабгача таълим муассасаларида 310 ўринли, 3 та умумтаълим мактабида 630 ўринли янги ўқув бинолари, 1 мактабда янги спортзалл биноси қурилиши ва 2 тасида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Қишлоқ хўжалигида фермерлик ҳаракати соҳани ҳал қилувчи кучига айланиб, улар томонидан ғалла режаси 116 фоизга бажарилди.
Буюк ва бебаҳо неъмат – мустақилликнинг миллий тараққиётимизда муҳим ўрин эгаллаётганлигига урғу берар экан, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев, жорий йил 28 июнь куни “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-3814-сон қарорида Ўзбекистонни янада ривожлантиришга қаратилган Ҳаракатлар стратегияси қамровида бўлган “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” деган бош ғояни ўртага ташлади. Шунингдек, Қарорда таъкидланганидек, ўтган давр биз учун ғоят муҳим бир ҳақиқатни такрор ва такрор тасдиқлаб бермоқда. Эркин ва фаровон ҳаётимизни, буюк келажагимизни фақат мустақиллик асосида қуришимиз, одамларимиз, эл-юртимизни фақат мустақил сиёсат асосида рози қилишимиз мумкин. Фақат мустақиллик бугунги ва келгуси авлодлар учун мисли кўрилмаган имкониятлар очиб беради.
Дарҳақиқат, инсон ҳаёти ва унинг қадр-қиммати юксак эъзоз топган юртимизда фуқароларимизни, айниқса, ёшларимизни Ватанга муҳаббат, шу заминда яшаган аждодларимиз маънавий меросининг содиқ давомчилари сифатида камол топтириш борасида олиб борилган ҳаракатлар бугун ўзининг дастлабки меваларини бермоқда.
Бунинг исботи сифатида 2018 йилда биргина Тайлоқ Олимпия захиралари коллежининг иқтидорли ёш спортчи талабалари орасидан
6 нафар Осиё чемпионлари ва Республика чемпионатларида 123 та олтин, 17 та кумуш, 10 та бронза медалларини қўлга киритишди.
Шунингдек, Индонезияда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида 12 нафар Тойлоқлик ўқувчиларимиз академик эшкак эшиш йўналиши бўйича фахрли 2 ва 3 ўринларни эгаллаб, 8 кумуш, 5 бронза медалларини қўлга киритдилар.
Туманимиз миқёсида эришилаётган ютуқларга баб-баравар ҳисса қўшиб келаётган, энг асосийси, юртимиз тинчлиги, чегараларимиз дахлсизлиги, эл-юрт осойишталиги ва фуқароларимиз ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш йўлида фидокорона меҳнат қилаётган барча ҳуқуқ-тартибот ҳамда ҳарбийларимиз меҳнатини юксак қадрлаймиз.
Мустақиллигимизнинг шарофати билан бутун Республикамизда бўлган ўзгаришлар қатори, бизнинг туманимиз ҳам тубдан ўзгарди, ижтимоий-иқтисодий, саноат, қурилиш ва ободонлаштириш соҳаларида улкан натижаларга эришилди. Энг асосийси халқнинг иқтисодий шароити яхшиланиб, турмуш даражаси ошди. Туманда намунавий уй-жойлар қурилиши, саноат ва қайта ишлаш корхоналарини кириб келиши, йўлларимизнинг равон асфальт қилиниши, туман марказидан узоқ ҳудудларда жойлашган чекка қишлоқларимиз қиёфасини ҳам ўзгартириб юборди.
Азиз тумандошлар!
Жорий йил Муҳтарам юртбошимиз томонидан “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилинди.
“Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб ном олган 2018 йилнинг дастлабки кунларидан бошлаб олдимизда турган мақсад ва вазифаларни амалга оширишга қаратилган иқтисодий, сиёсий ҳамда ҳуқуқий соҳадаги кенг қамровли ислоҳотларни, энг аввало, инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Бу йил байрам тантаналари “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” деган эзгу ғоя остида кенг нишонланмоқда.
Бугунги улуғ айём кунларида мухтарам фахрийларимиз, нуроний отахону онахонларимиз, мамлакатимизга ҳар томонлама етук кадрларни тарбиялаб бераётган зиёлиларимиз, ҳурматли халқ таълими соҳаси вакиллари, шижоатли ёшларимиз, замонавий иншоотларни барпо этаётган қурувчилар, махалла раислари, йўлчилар, хуллас, барча соҳа вакилларига юксак ҳурмат ва эҳтиром билдирамиз.
Сиз, азиз тантана қатнашчиларини, Сиз орқали бутун Тойлоқ халқини бугунги энг улуғ, энг азиз байрам – Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги билан самимий табриклайман.
Барчангизга соғлик-саломатлик, оилавий бахт, ишларингизда улкан зафарлар тилаймиз.
Юртимиздаги тинчлик ва осойишталик абадий бўлсин!
Дастурхонларимиздан қут-барака аримасин.
Байрамингиз муборак бўлсин!