Табрик сўзи

Тойлок туман ҳокими Б.К.Бабоназаровнинг мактабгача таълим бўлими тизимидаги оилавий боғчаларнинг очилишидаги

КИРИШ СЎЗИ

 

Боғизоғон қишлоғи                                                   2018 йил 29 декабрь соат  14-00

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам тумандошлар!

Қадрли тадбиркорлар!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 сентябрдаги «Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5198-сонли Фармони ижроси юзасидан  туманимизда мактабгача таълим тизимини янада ривожлантириш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгиланиб олинди.   Бугунги кунда туманимиздаги 3-7 ёшли 15662 нафар болаларнинг 4555 нафари қуввати 3720 ўринли 42 та мактабгача таълим муассасаларида қамраб олинган.

             Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3651-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳозирги кунда 50 нафар хусусий тадбиркорлар оилавий, нодавлат, уй боғчаларини ташкил этиш истагини билдиришган фуқоролардан, 28 нафарига Мактабгача таълим вазирлиги билан битим тузилди. Қолган 22 нафар тадбиркорларнинг хужжатлари ҳозирда расмийлаштирилмоқда.

             Агар биз туманимизда 50 нафар оилавий боғчаларини низом асосида ташкил этсак, 1250 нафар 3-7 ёшли болалармизни қўшимча равишда оилавий боғчаларга қамраб олган бўламиз.

Қадрли тадбиркорлар !

Бугун “Ўзбекистон” махалласида фаолият бошлаётган “Бахтли болалик” оилавий боғчасида тарбияланаётган болажонларимиз келажагимизнинг етук кадлари бўлиб етишишига биз ишонамиз.

Барчангизни “Янги йил” байрами билан табриклаймиз. Келгиси янги 2019 йилда Сизлардан бунданда каттароқ мувофақиятларни кутиб қоламиз.

Машаққатли меҳнатингизга муваффақият ва ишларингизда ўлкан зафарлар тилаймиз.

Эътиборларингиз учун раҳмат.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди