Табрик сўзи

Тойлоқ тумани ҳокими Б.Бабоназаровнинг “Президент арчаси” байрам тадбиридаги

НУТҚИ

 

Тойлоқ шаҳарчаси,                                            2019 йил 29 декабрь

 

“Темуржон базмгоҳи”                                               соат 10.00

 

Ассалому алайкум, азиз болажонлар!

Яна бир неча кундан кейин жонажон Ватанимиз тарихига олтин зарварақ бўлиб ёзилган ҳамда муҳтарам юртбошимиз томонидан 2018 йилни Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб ном олган йилимиз билан хайрлашамиз.

Шуни қувонч билан таъкидлаш лозимки, якунланаётган йилда туманимиз таълим масканларимизнинг қиёфаси кўркамлашиб, улар замонавий ўқув жиҳозлари, энг янги русумдаги компьютер техникалари, ўқув лабаротория жиҳозлари ва ўқув техника воситалари билан таъминланди. Бу фарзандларимизнинг келгусида пухта билим олиши учун кенг имкониятлар беради. Бунга жавобан ўғил-қизларимиз, туманимизнинг истеъдодли ўқувчи-ёшлари турли даражадаги билимлар синовлари ҳамда спорт мусобақаларида юқори натижаларга эришмоқдалар.

Энг қувончлиси шуки ўтган мустақиллик йилларида туманимиздаги
58 та умумтаълим мактабларидан 52 таси жорий ҳамда капитал реконструкция килинди ва янгидан қурилди.

Биргина жорий йилда туманимизда 4 та таълим, 5 та мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилгани ёш авлоднинг камол топишига жиддий эътибор берилаётганидан далолатдир.

Ана шу ғамхўрликка жавобан тумандаги 58 та умумтаълим мактаблари, 42 та мактабгача таълим муассасаларида меҳнат қилаётган 2,5 мингдан зиёд ўқитувчи ва тарбиячиларимиз меҳнаткаш халқимизнинг 40 мингдан кўпроқ фарзандларини она Ватанга, миллий Истиқлол ғояларига садоқатли қилиб тарбиялашга камарбаста бўлиб келмоқдалар.

Яратиб берилган шарт-шароитдан унумли фойдаланаётган ёшларимиз эса ўқиш ва ишда, ижод ва спортда юксак марраларни қўлга киритмоқдалар.

Мана шундай байрам кунларида тенгдошларига ўрнак бўлаётган, юрт шаънини муносиб ҳимоя қилаётган ёшларимизни ҳар қанча қутласак оз.

Келаётган янги йилда бундай ёшларимизнинг сафи янада кенгаяди, деган умиддамиз.

Азиз тумандошлар!

Ҳаммангизга маълумки, кириб келаётган 2019-йилимиз Мустақиллигимизнинг 28-йиллиги нишонланадиган йилдир, бунга жавобан туманимизнинг барча мехнаткашлари, шу жумладан ўқувчи-ёшлари ҳам Ватанимизнинг янада гуллаб-яшнаши учун ўз ҳиссаларни қўшишлари лозим.

Юртбошимиз Ватаннинг эртанги куни бўлган ўқувчи-ёшларга ғамхўрлик қилиш ҳукуматимизнинг олий мақсади эканлигига яна бир бор эътибор қаратдилар. Бугунги тадбиримиз хам ана шу ғамхўрликнинг ёрқин намунаси десак янглишмаймиз.

Мен бугун Давлатимиз рахбарининг совға-саломларини олишга мушарраф бўлган “аълочи ва истеъдодли” ўғил-қизларимизни, ҳамда байрам тадбирига ташриф буюрган барчани, туманимиз аҳлини яқинлашиб келаётган 2019-йил яъни “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожлантириш йили” бўлган янги йил билан яна бир бор муборакбод этаман.

Янги – 2019 йил бундан-да баракали ва файзли келсин.

Эътиборингиз учун раҳмат!

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди