Ҳақбердиев Джаҳонгир Шомуротович 1987 йилнинг 19 май куни Самарқанд шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий, 2010 йилда Самарқанд давлат университетининг Тарих-Фалсафа факултети миллий ғоя, ҳуқуқ ва маънавият асослари бўлимини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2010-2013 йилларда Тойлоқ туманидаги педагогика коллежи ҳуқуқшунослик фани ўқитувчиси ва "Камолот" ЁИҲ бошланғич ташкилоти етакчиси, 2013-2013 йилларда Тойлоқ туманидаги тадбиркорлик ва сервис касб-ҳунар коллежининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари, 2013-2015 йилларда Тойлоқ туман ҳокимлиги жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича мутахассиси, 2015-2016 йилларда Тойлоқ тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари бош мутахассиси, 2017-2018 йилларда Тойлоқ туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш, маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари бош мутахассиси, 2018 йилда Тойлоқ тумани ҳокимлиги Девонхона бўлими мудири, 2019 йил бошидан Тойлоқ тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда.