Хужамуродов Жамшед Жумабоевич

Хужамуродов Жамшед Жумабоевич – 1976 йил 9 май куни Самарқанд туманида туғилган. Маълумоти – олий, 1996 йилда Самарқанд кооператив институтини, 2003 йилда Тошкент Молия институтини тамомлаган.

2010 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академияси тингловчиси.

Меҳнат фаолиятини 1996-1999 йилларда Тойлоқ тумани давлат солиқ инспекцияси солиқларни тахминлаш ва уларни тушумини назорат қилиш бўлими инспектори, 1999-2000 йилларда Тойлоқ тумани давлат солиқ инспекцияси юридик шахсларга солиқ солиш бўлими инспектори, 2000-2001 йилларда Тойлоқ тумани давлат солиқ инспекцияси ҳисоб таҳлил ва статистика бўлими муддатида тўланмаган тўловларни таҳлил қилиш шуъбаси катта инспектори, 2001-2004 йилларда Тойлоқ тумани давлат солиқ инспекцияси ҳисоб таҳлил ва статистика бўлими бошлиғи, 2004-2006 йилларда Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари, 2006-2006 йилларда Тойлоқ  тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчиси, 2006-2010 йилларда Тойлоқ тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 2010-2011 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академияси тингловчиси, 2011-2015 йилларда Тойлоқ тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 2015-2016 йилларда Самарқанд тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 2016-2017 йилларда Ургут тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 2017-2018 йй - Мажбурий ижро бюроси Тойлоқ туман бўлими шўъба бошлиғи, 2018 йилнинг 15 мартидан Тойлоқ тумани ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, кичик саноат зоналари ва туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, 2019 йилнинг январ ойидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди