Ҳурматли тадбиркорлар ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари!

   Сиз тадбиркорлик фаолиятингиз давомида қийинчиликларга дуч келмоқдамисиз? Сизда ўз вақтида ечимини тополмаётган муаммо ва масалалар борми? Унда Сизни жорий йилнинг 10 март куни соат 09:00 дан бошлаб Тойлоқ тумани Давлат хизматлари маркази биносида ўтказиладиган туман ҳокими Баҳодир Бобоназаровнинг навбатдаги тадбиркорлар билан учрашувига таклиф қиламиз.

   Мазкур учрашувда иштирок этиш истагини билдирган тадбиркорлар ва тадбиркорлик субъектлари вакилларидан 9 март куни соат 17:00га қадар Савдо-саноат палатаси Тойлоқ туман бўлими орқали, ёхуд батафсил маълумотларини (99) 779-37-59 рақамига телеграм мессенжерига юбориш орқали рўйхатдан ўтишлари сўралади. 

  Мурожаат учун: (99) 779-37-59, (88) 007-50-57.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди