Сектор фаолияти янада жонланмоқда

   Бугун юртимизда аҳоли муммолари билан ишлашнинг янгича тизими - "маҳаллабай" ва "хонадонбай" ишлаш тизими жорий этилдики, бу орқали аҳоли билан юзма-юз мулоқотда бўлиб, оилавий шароитини кўз билан кўриб, ўрганиш имконини берди.          Хусусан, бугун Тойлоқ туманидаги 1-сектор штаби аъзолари томонидан Дўстлик МФЙда "Темир дафтар","Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтарлари"даги ва ижтимоий ҳимояга муҳтож 14 та оилалар  ўрганилди.
     Фуқароларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ҳал этиш, сектор фаолиятини янада жонлантириш ва иш самарадорлигини ошириш, аҳоли билан очиқ ва тўғридан-тўғри мулоқотларни кенгайтириш мақсадига қаратилган ўрганиш давомида  8 та муаммолар аниқланиб, моддий ва тиббий ёрдам,  газ баллони,  кадаст хизмати билан боғлиқ 6 та муаммолар ижобий ҳал этилди. 
     Вақт талаб этиладиган муаммоларга қонуний ечим топиш мақсадида масъулларга бириктирилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди