Ҳоким ёрдамчилари қандай ишлаяпти?: Уларнинг фаолияти таҳлил қилинди

  Бугун Тойлоқ туман ҳокимлигида маҳаллалардаги 50 та ҳоким ёрдамчилари иштирокида ўтказилган йиғилишда субсидиялар ва оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредитлар ажратишга кўмаклашиш, биринчи навбатда, ижтимоий дафтарларга кирган ёшлар ва хотин-қизларни ишга жойлаштириш каби мсалалар муҳокама этилди. Айни йўналишдаги ишлар масъуллари иштирокида сарҳисоб қилинди. Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини янада жонлантириш, тўғри ва самарали йўлга қўйиш бўйича олдинда турган масала ва вазифалар белгилаб олинди.


  Йиғилиш сўнгида “маҳаллабай” ишлаш тизими орқали ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг даромадини кўпайтириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги самарали меҳнатлари учун бир гуруҳ ҳоким ёрдамчилари Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш Вазири Жамшид Қўчқоровнинг “Ташаккурнома”си билан тақдирланди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди