Камондан ўқ отиш бўйича маҳорат дарси ўтказилди

 

    Тойлоқ Якка курашлар ва спорт турлари марказида соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва камондан отиш спорт турини янада ривожлантириш мақсадида туман Миллий гвардияси Қўриқлаш бўлими томонидан 13 мактаб ўқувчилари ва уюшмаган ёшлар уўртасида маҳорат дарси ўтказилди. 
   Туман миллий гвардияси Қўриқлаш бўлими ҳамда спорт коллежининг  малакали тренерлари ёшларнинг  "Камондан отиш" спорт тури буйича маҳоратларини синовдан ўтказишди ва уларга ўқ отиш сирларини ўргатишди.     Мазкур спорт турига қизиқиши бўлган ёш спортчилар рўйхатга олиниб, “Ёш мерганлар” тўгарагига аъзо қилинди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди