Туманда тиббий хизмат кўрсатиш сифати янада яхшиланмоқда

   Туман аҳолисига 1 та туман Кўп тармоқли марказий поликлиника, 2 та оилавий поликлиника, 7 та оилавий шифокорлик пункти, 14 та ҚППлар ва 320 ўринли туман марказий шифохонаси тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.

Тиббиёт бирлашмасининг тез тиббий ёрдам бўлими тиббиёт бирлашмаси биносида жойлашган бўлиб, 205 нафар тиббиёт ходими ва 80 нафар ҳайдовчилар фаолият юритиб келмоқда. Тез ёрдам бўлимида 1 та марказ ва 12 та шахобчадан иборат.

  Тез тиббий ёрдам бўлимида 16 та тез ёрдам машиналари билан таъминланган. Шундан 1 та “Nissan”, 1 та “Volkswagen Caddy” ва 14 та Дамас автомашиналари ҳозирги кунда хизмат қилмоқда. Бўлимда  махсус реанимацион  бригада ташкил этилиб, малакали мутахассислар билан таъминланди ва ҳозирги кунда фаолият юритиб келмоқда. Махсус бригада учун ажратилган “Nissan” русумли тез ёрдам машинаси билан қайта таъмирланди ва замонавий асбоб ускуналар билан тўлиқ таъминланди.

  Аҳолига тиббий хизмат сифатини  яхшилаш ва тез ёрдам хизматинги аҳолига яқинлаштириш мақсадида Бахштеппа ОШП қошида Тез ёрдам бўлимининг Бахштепа шахобчаси ташкил қилинди ва малакали кадрлар билан таъминланди.

Ҳозирги кунда чақириқлар сони кескин камайди.

Тез ёрдам бўлимиар ҳудудий эмас балки масофавий чақириқлар йўлга қўйилди. Шунга асосан  Тез ёрдам  хизмати борасидаги мурожаатларга қилинаётган мурожаатларга диспечер ва малакали шифокорлар томонидан тиббий маслахат хизмати фаолияти йўлга қўйилди.

Барча шахобчалар тўлиқ алоқа воситалари билан  таъминланган.

Ҳозирги кунда ҳар бир чақириқлар учун ўртача 5900 сўмлик дори – дармон воситалари сарфланмоқда.

Туман тиббиёт бирлашмасида 2021 йил давомида 12776 та жароҳат олган беморлар мурожаат қилган бўлиб, шулардан 418 нафар беморга стационар даво муолажалари тавсия этилган бўлиб автоҳалокатлар 219 нафарни ташкил қилади ва шундан жарроҳлик амалиёти ўтказилган беморлар сони 136 нафар, бошқа муассасаларга юборилганлар сони 38 нафар, амбулатор даво тавсия этилганлар 12358 нафарни ташкил этади.

2022 йилнинг I-  чорагида жами мурожаатлар сони 4624 нафар бўлиб, шундан;

Стационар даволанганлар 78 нафар;

Автоҳалокат туфайли 74 нафар;

Жарроҳлик амалиёти ўтказилган беморлар 49 нафар;

Бошқа муассасага юборилган беморлар сони 11 нафар;

Амбулатор даво тавсия этилган беморлар сони 4546 нафарни ташкил қилмоқда.

Шуларни инобатга олиб Шошилинч қабул диогностика бўлимида 24 соат фаолият юритадиган травматология  пункити ташкил қилинмоқда. 15 ўринли гинекология бўлими ўрнига барча қулайликларга эга “Қўшма жароҳатлар” бўлими ташкил қилинмоқда.

Йил давомида туман тиббиёт бирлашмасида 1892 та жарроҳлик амалиётлари амалга оширилди.

Шундан 320 та Юқори техналогик жарроҳлик амалиётлари ўтказилган.

       Тумандаги шошилинч педиатрия, терапия ва жарроҳлик ўринлари режали ўринлар таркибига қўшилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2022 йил 5 май кунидаги “Тез-тиббий ёрдам ва шошилинч ёрдам хизмати фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектр йиғилишининг 38-сонли баёнининг 10-бандида туман тиббиёт бирлашмалари қабулхоналарини шошилинч хизмат кўрсатишга мослаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бўлимда яшил, сариқ ва қизил зоналар ташкил қилинмоқда. Барча шошилинч келган беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

Тойлоқ ТТБ бошлиғи:                                              Ш.Жабборов

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди