Тойлоқда 3 нафар "Меҳрибонлик уйи" битирувчилари уй-жой билан таъминланди

  Тойлоқ тумани ҳокимлиги болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги ПФ-6275-сонли Фармонига асосан ташкил қилиниб, хозирги кунда ўз фаолиятини олиб бормоқда.

   Тойлоқ туманида жами аҳоли сони 210498 нафарни ташкил этиб, шундан 37 %  яъни 75834 нафарини вояга етмаганлар ташкил этади.

  Туман ҳудудидаги умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар мактабларида жами 38118 нафар ўқувчилар ҳамда мактабгача таълим муассасаларида жами 12128 нафар тарбияланувчи болалар таълим-тарбия олиб келмоқда.

  Жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида жами 222 нафар болалардан 200 нафарига васийлик, 22 нафарига ҳомийлик, белгиланди. 6 нафар болалар ота-онасининг розилиги билан қариндошларига фарзандликка берилди.

   Ҳозирги кунда туман халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларида 27 нафар етим болалар таълим олмоқда, улар маҳалла фуқаролар йиғини, ҳомийлар ва ҳокимлик томонидан моддий қўллаб-қувватланиб келмоқда. Комиссия томонидан ушбу 27 нафар  етим болаларнинг барчасига васий ва ҳомий тайинлаш бўйича туман ҳокими қарори қабул қилинган.

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 9-август “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5216-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 октябрдаги 656-сонли “Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоийқўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида 3 нафар меҳрибонлик уйи битирувчиларига  туман ҳокимлигининг маҳаллий бюджети маблағлари хисобидан барча шароитларига эга уй-жойлар билан таъминланди.

   Хусусан, туманнинг “Равот” маҳалласида яшовчи, уй-жойга муҳтож бўлган "Меҳрибонлик уйи"ни битирган ижтимоий етим бўлган Баротов Жаҳонгир Ҳошимжон ўғлига марҳум отаси Рўзиев Ҳошимжон Баротовичдан қолган уйнинг ҳовлисидан 3 хонали яшаш майдони 80 кв.метр бўлган уй-жой қуриб берилди.  

  Худди шундан, туманнинг “Чароғбон” маҳалласида яшовчи, уй-жойга муҳтож бўлган Меҳрибонлик уйини битирган чин етим Джалилов Равшан Абдужаббор ўғлига туманнинг “Чароғбон” маҳалласи ҳудудидан қурилган кўп қаватли уй-жойдан 2 хонали барча қулайликларга эга бўлган хонадон топширилди.

   Қолаверса, уманнинг “Тепақишлоқ” маҳалласида рўйхатда турувчи 2001-йилда туғилган Холматов Саттор Абдуғаффор ўғлига акаси Саттаров Комилга тегишли бўлган 0.08 га ер майдонидан 70 кв.метрли 4 хонали уй-жой қурил берилди.

   Жорий йилнинг  ўтган 6 ойи давомида туман тиббиёт бирлашмасининг туғруқ бўлимида 2239 нафар чақалоқлар туғилиш қайд этилиб, уларнинг барчасига ўз вақтида туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар олиниши назоратга олинган. Шунингдек, тумани ҳокимлиги болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси томонидан 38 нафар болаларга туғилганлик ҳақида гувоҳнома олишда амалий ёрдам қилинди. 

    Тумандаги умумтаълим мактаблари бўйича ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахсларни назоратисиз ва қаровисиз қолган вояга етмаганлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 490-сонли Қарори давомат ҳамда тиғ тадбирлари ўтказилганда мунтазам дарс машғулотларига келмаган ўқувчиларни ҳуқуқбузарлиги аниқланиб уларнинг ота-онасига нисбатан маъмурий жавобгарликга тортилганлиги, шунингдек 1-чорак давомида жами 9 нафар вояга етмаган болалар профилактик ҳисобга олинган, 9 нафар ота-онага нисбатан ЎзР МЖтКнинг 47-моддаси билан маъмурий жазо чораси қўлланилган.

    Туманимизда ўтган 6 ойи давомида вояга етмаганлар ўртасида жиноят содир этилмади.

   Шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича судларда болалар билан боғлиқ бўлган 68 та ишларда иштирок этиб, болалар қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди.

  Туманда фарзандининг таълим ва тариясида ўз вазифаларини етарли даражада бажармаганликлари, болаларининг моддий таъминоти, уларнинг соғлиғи билан умуман қизиқмаганлиги сабабли 1 нафар фуқаро оталик ҳуқуқидан, 2 нафар фуқаро оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинди.

 

Б.Рузиев,

туман ҳокимлиги Болаларни

ҳимоя қилиш шуъбаси мудири. 

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди