Туманда жорий йилинг январь-июнь ойларида жами 1 млн. 381 минг АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри инвестициялар ва хорижий кредитлар ўзлаштирилди.

    Бу ҳақда бугун Тойлоқ туманида ўтказилган матбуот анжуманида айтилди.

    Бундан ташқари, жорий йилнинг якунига қадар умумий қиймати 20,5 млн АҚШ долларлик шундан 2,5 млн АҚШ доллар ўз маблағи, 18 млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши режалаштирилган.

   “AGROMIR ADAS” МЧЖ ХК томонидан 10 млн. АҚШ долларлк тўғридан-тўғри жорижий инвестиция ўзлаштирилиши ҳисобига спиртли ичимликлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳамда 20 та янги иш ўринлари яратиш белгиланган.

Жорий йилнинг 24 январь куни Президентимиз бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳар бир шаҳар ва туманлар ҳокимлари томонидан ҳудудларнинг мавжуд салоҳиятларидан келиб чиқиб, “Лойиҳа гуруҳлари"нинг фаолиятини тўғри йўлга қўйган ҳолда қўшимча 50 млн. долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ўзлаштирилиши бўйича топшириқ берилган эди.  Бугунги кунда умумий қиймати 10,5 млн. АҚШ доллар шундан 8 млн. АҚШ доллари тўғридан тўғри хорижий инвестиция иштирокидаги 2 та лойиҳа шакиллантирилди.

    - "PET AGRO OIL" МЧЖ қўшма корхонаси томонидан умумий қиймати 7 млн. АҚШ долларлик, шундан 5 млн. АҚШ доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритиши ҳисобига ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш натижасида 25 та янги иш ўринлари яратиш белгиланган;

    - “Аминова Махсуда” О/К томонидан умумий қиймати 3,5 млн. АҚШ долларлик шундан 3 млн. АҚШ доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритиши ҳисобига “Алюмин профиллар маҳсулотларини ишлаб чиқариш” натижасида 120 та (3 сменада) янги иш ўринлари яратиш белгиланган.

   Бундан ташқари, қолган 42 млн. АҚШ доллар миқдоридаги режани бажариш қуйидагилар ҳисобидан амалга оширилиши режалаштирилган.

Жумладан:

  - туманда ташкил этилаётган Ургут эркин иқтисодий зона (ЭИЗ) филиалида амалга ошрилиши режалаштирилаётган лойиҳалар ҳисобига 21,6 млн. АҚШ доллар ўзлаштирилиши режалаштирилган.

  - Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни модернизация қилиш ва молиявий соғломлаштириш орқали “AGROMIR ADAS” МЧЖ ХК томонидан қўшимча 10 млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ўзлаштирилиши режалаштирилган.

   - қолган 10,4 млн. АҚШ долларни бугунги кунда тумандаги хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар "BRO BEANS" МЧЖ ҚК таъсисчиси Туркия фуқароси AHMET GUMUS, "KESHTZAR-E-SABZ" МЧЖ ХК Афғонистон фуқароси NOORZAI ESMATULLAHлар билан учрашув ва музокаралар олиб борилмоқда.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди