Тойлоқда 17 та давлатга 29 турдаги маҳсулотлар экспорт қилинди  

   Сўнгги йилларда тадбиркорлик субъектларини давлатимиз томонидан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга доимий эътибор қаратилмоқда.

  Хусусан, инвесторларга яратилган қулай шарт-шароитлар, кафолатлар ва имтиёзлар ҳақида туман ивестиция ва ташқи савдо бўлими томонидан маҳаллий ҳамда хорижий ишбилармонлар доираларига тўғридан-тўғри, интернет тармоқлари ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали доимий равишда маълумотлар бериш орқали туманнинг инвестицион салоҳияти кенг тарғиб қилиниб борилмоқда.

  Бугунги кунда туманимизда инвестициялар оқимини кенгайтириш ҳамда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш борасида Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналари ҳамда хорижий инвесторлар билан “ЗУМ” (ZOOM)-дастури орқали видеоконференция форматида мулоқотлар, музокаралар ўтказиб, инвесторларга туманнинг инвестицион жозибадорлигини намойиш қилиш учун видео роликлар ҳамда инвестицион лойиҳа тақдимотлари тайёрланиб, улар билан В2В форматдаги учрашувлар ўтказилиб келинмоқда.

    Бундан ташқари, туманда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар фаолиятини ривожлантириш орқали ички бозор сифатли маҳсулотлар билан таъминланади, бу тадбир корхоналаримизнинг халқаро бозорга чиқишига ёрдам беради.

    Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар сонининг ўсиб бориши, энг аввало, мамлакатдаги сиёсий барқарорлик ва инвестиция фаолиятининг қонуний асослари такомиллашиб бораётганлиги билан изоҳланади.

   Хусусан, жорий йилинг май ойи ҳолатига 1,4 млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва хорижий кредитлар ўзлаштирилди.

Корхона номи

Сектор

Амалда (минг. АҚШ долл)

Жами:

 

1 381

"TEX NUR KAFOLAT" МЧЖ

2-сектор

74

"Bro Beans" МЧЖ ҚК

1-сектор

814

  IQBOL UMIDJON МЧЖ

1-сектор

493

 

 

 

 

 

 

 

 

 

    Жорий йилда туманда 32 млн. 869 минг АҚШ долларлик саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилиш режалаштирилган.

Жумладан:

         - Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти – 11 млн. 969 минг;

         - Саноат маҳсулотлари 20 млн. 900 минг долларни ташкил этади.

           Жорий йилнинг 23 май ҳолатига туманида фаолият кўрсатиб келаётган экспортёр корхоналар томонидан жами 12 млн. 569 минг АҚШ доллар (қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 2 млн. 530 минг АҚШ доллар, саноат маҳсулотлари 10 млн. 39 минг АҚШ доллар) ҳажмда экспорт маҳсулоти амалга оширилган бўлиб, ушбу кўрсаткич олдинги йилнинг мос даврига нисбатан 199 фоизга амалга ошрилган.

   Жорий йилнинг январь ойидан бугунги кунга қадар амалга ошрилган экспорт кўрсаткичлари таҳлил қилинганда.

  13 та экспортёр корхоналар томонидан 17 та давлатга 29 турдаги маҳсулотлар экспорти амалга оширилган.  

  Жумладан:

1. Арабистон давлати билан – 1 та 

9.  Туркия давлати билан – 3 та

2. Авғонистон давлати билан - 1 та

10. Ҳиндистон давлати билан – 1 та

3. Тожикистон давлати билан - 3 та

11. Россия давлати билан – 3 та

4. Бразилия давлати билан – 1 та

12. Азарбайжон давлати билан – 1 та

5. Хитой давлати билан – 2 та  

13. Латвия давлати билан – 1 та

6. Ироқ давлати билан – 1 та

14. АҚШ давлати билан – 1 та

7. Қирғизистон давлати билан - 2 та

15. ........

8. Қозоғистон давлати билан –1 та

 

   2022 йилда туманнинг инвестиция салоҳиятини ошириш, иқтисодиётнинг устувор соҳа ва тармоқларига инвестицияларни жалб қилиш, инвестиция киритиш жараёнининг рақобатбардош экспортга мўлжалланган маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан ўзаро боғлиқлигини таъминлаш бўйича Тойлоқ туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастури ва ҳудудий инвестиция дастурлари ишлаб чиқилган.

   Хусусан, 2022 йилда Тойлоқ туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастурига асосан иқтисодиётнинг асосий тармоқларини янада ривожлантириш бўйича умумий қиймати 213 млрд. 75 млн. сўмлик, 77 та лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 694 та янги иш ўринларини яратилди. Шундан, 209 млрд. 285 млн.сўм ўз маблағи,
3 млрд. 790 млн.сўм банк кредит маблағлари ўзлаштирилиши режалаштирилган.

Жумладан:

  • Саноат йўналишида – 24 та лойиҳа умумий қиймати 146 млрд. 696 млн. сўм маблағлар ўзлаштиришлиши ҳамда 476 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган.
  • Хизматлар соҳасида – 47 та лойиҳа умумий қиймати 52 млрд. 894 млн. сўм маблағлар ўзлаштиришлиши ҳамда 168 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган.
  • Қишлоқ хўжалиги соҳасида – 6 та лойиҳа умумий қиймати 13 млрд.486 млн. сўм маблағлар ўзлаштиришлиши ҳамда 50 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган.

    Хусусан жорий йилнинг 23 май ҳолатида умумий қиймати 21 млрд. 817 млн. сўмлик, 27 та лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 117 та янги иш ўринларини яратишга эришилди. Шундан, 19 млрд. 717 млн. сўм корхонанинг ўз маблағи ҳамда  2 млрд. 100 млн. сўм кредит маблағлари ўзлаштирилди.

Жумладан:

  • Саноат йўналишида – 8 та лойиҳа умумий қиймати 6 млрд. 966 млн. сўм маблағлар ўзлаштиришлиши ҳамда 48 та янги иш ўринлари яратишга эришилди.
  • Хизматлар соҳасида – 17 та лойиҳа умумий қиймати 13 млрд. 315 млн. сўм маблағлар ўзлаштиришлиши ҳамда 56 та янги иш ўринлари яратишга эришилди.

     - Қишлоқ хўжалиги соҳасида – 2 та лойиҳа умумий қиймати 1 млрд.
536 млн. сўм маблағлар ўзлаштиришлиши ҳамда 13 та янги иш ўринлари яратишга эришилди.

Дилшод Умирзоқов,

туман ҳокимининг ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди