Сайёр қабул – халқ билан фаол ва очиқ мулоқот

   Бугун туман ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули Ғўлба маҳалласида бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Баҳодир Бобоназаров, Халқ қабулхонаси туман бўлими мудири Қирғизбой Исмоилов, туман корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда мурожаат билан келган фуқаролар иштирок этишди.     
     Сайёр қабул давомида фуқароларнинг ижтимоий ёрдам, уй-жой, иш билан таъминлаш, электр таъминоти, ички йўллар каби масалалар бўйича мурожаатлари тингланди.  

    Мурожатларнинг қарийб 30 фоизи жойида ҳал этилди.  Муддат талаб этилувчи муаммоларни ўрганиб, қонуний ечим топиш юзасидан туманнинг тегишли мутасадди ташкилот ва идораларига топшириқлар берилди. 
     Сайёр қабулда тушган мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди