Дон қабул қилиш масканида содир бўлган ёнғин бартараф этилди 

    Кеча Тойлоқ туманида фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизими ходимларининг шайлигини ошириш, фавқулодда вазиятларни олдини олиш мақсадида уч кунга мўлжалланган ўқув-машғулотлари ўтказилаётганлиги ҳақида хабар берган эдик. 
     Бугунги ўқув-машғулотнинг дастлабки тадбири Тойлоқ дон қабул қилиш масканида ташкил этилди. Бахтсиз ҳодиса туфайли келиб чиққан ёнғин фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизими ходимлари томонидан тезда бартараф этилиб, бино газ ва электр тармоғидан узилди. Бахтсиз ҳодиса туфайли жароҳатланган бир нафар фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, тиббиёт муассасасига ётқизилди.

 

   Аҳоли ўртасида юқумли касалликлар тарқалиши олди олинди

    Ғўлба маҳалласида яшовчи Турсунбой дарғом канали яқинидаги ер майдонига экин экади ва чанқоғини босиш учун дарғом каналидан сув ичади. Орадан 2-3 кун вақт ўтгач Турсунбойнинг тоби қочади ва у Ғўлба оилавий шифокорлик пунктига мурожаат қилади. Турсунбой мутахассис шифокорлар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилгач, унда юқумли ич терлама касаллиги борлиги аниқланди. 

     Туман фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизими ходимлари томонидан тузилган ишчи гуруҳ Турсунбойнинг хонадонига бориб, унинг оила аъзоларини ҳам тиббий кўрикдан ўтказишди. Уларда ҳам касаллик аломатлари аниқлангач, зудлик билан юқумли касалликлар бўлимига ётқизилди ҳамда хонадонда дезинфекция ишлари бажарилди. 
    Шунингдек, дарғом канали сувидан намуна олиб, лабораторияга жўнатилди. Таҳлил натижасида сув таркибида юқумли ич терлама касаллиги инфекцияси борлиги аниқлангач, аҳоли ўртасида профилактик тадбир ўтказилди.

 

Ўқув машғулот давом этмоқда

    Режага асосан навбатдаги ўқув машғулот “Шопўлот ГРХ” МЧЖ автомобилларга газ қуйиш шахобчасида ёнғин билан боғлиқ юзага келган техноген хусусиятли фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш мавзусига бағишланди.  

 

     Унда иштирок этган тизим ходимлари тезкорлик билан ёнғин оқибатларини бартараф этиб, жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатишди. 
      Мазкур ўқув машқларида  фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизимига кирувчи барча ташкилот ходимлари фаоллик кўрсатишди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди