Мукофот жамғармаси  880 миллион сўм бўлган  «Ёшлар ишлари агентлиги кубоги» Республика шахмат турнирининг Тойлоқ туман босқичи бўлиб ўтди. 

   Мазкур мусобақанинг сектор босқичида спортнинг шахмат турига қизиқувчи ўқувчилар, ёшлар, ташкилот ходимлари ҳамда фуқаролар ичидан энг кучлилар саралаб олинди. Унда яхши натижага эришган 11 нафар иштирокчилар бугун туман босқичида иштирок этишди ва  шахматнинг «Қругавой» усулида дона суришди.Мусобақада ғолиблар тўртта номинация бўйича тақдирланди ва вилоят босқичига йўлланма олди:

   Профессионал эркак йўналишида - Норқулов Оғабек (Хўжаюз маҳалласи);
Профессионал аёл йўналишида - Хурсанова Фарида (Боғизоғон маҳалласи)
Ҳаваскор эркак йўналишида - Субхонов Сухроб (Ўзбекистон маҳалласи);
Ҳаваскор аёл йўналишида - Исломова Моҳинур (Таллиота маҳалласи).

    Ғолиблар Ёшлар ишлари агентлиги Тойлоқ туман бўлими томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди