"Бир миллион дастурчи” лойиҳаси учун мактаблар компьютер жамланмалари билан таъминланмоқда

     Шу мақсадда Республика бюджетидан Тойлоқ туманидаги 7 та мактабларга 11 донадан  компютер жамланмалари Халқ таълими вазирлиги томонидан етказиб берилди.
   Хусусан, тумандаги  14-мактабда ана шундай замонавий компютер жамланмаси етказиб берилди. Қолаверса, шу мактабнинг метематика фани ўқитувчиси Адиба Бердиева "Ўзбекистон таълими" журнали таҳририятининг қарори асосида "Таълим фидокори"  эсдалик нишони билан тақдирланди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди