Мақсад - аҳоли хавфсизлигини таъминлаш

   

   Мамлакатимизда аҳоли ҳамда ҳудудларни турли табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлардан самарали муҳофаза қилиш, инсонларнинг тинч ҳамда осойишта ҳаёт кечиришини таъминлаш долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Шу мақсадда жойларда фавқулодда вазиятлар тизими ходимлари иштирокида турли ўқув-машқ машғулотлари ўтказилиб, уларнинг тайёргарлик даражаси ва маҳоратлари оширилмоқда.
    Ана шундай тадбирлардан бири бугун Тойлоқ туманида ўтказилди. Фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизимлари, дахлдор идора, ташкилот ва муассасалари вакиллари иштирокида “Сухробтранс” МЧЖ ҳудудида  туман фуқаро муҳофазаси йиғма командаси саф кўриги ўтказилди.


 

   Ўзбекистон Ветеринария илмий текшириш институтида биоавария “содир этилди”

  Ўқув-машғулотлари доирасида Ўзбекистон Ветеринария илмий текшириш институтида шартли равишда биологик юқумли касаллик штамлари билан боғлиқ биоавариялар содир этилди ва бундай вазиятда объект ишчи ходимлар қандай ҳаракат қилиши бўйича амалий машғулотлар ўтказилди. 

 

Ёнғин билан боғлиқ фавқулодда вазият бартараф этилди

      Тойлоқ туманида жойлашган "Бахмал" ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин билан боғлиқ фавқулодда вазиятларни бартараф этишда объект раҳбарияти ҳамда туман фавқулодда вазиятлар давлат тизими хизматларининг ҳаракатлари мавзусида махсус тактик ўқув машғулоти ўтказилди. 
     Машғулот давомида фавқулодда вазиятларни бартараф этишда объект раҳбарияти ҳамда туман фавқулодда вазиятлар давлат тизими хизматларининг ҳаракатларидаги тезкорлиги баҳоланди.


 

Лой ва тупроқ кўчаларга тош тўшалди

     Қўмондонлик штаб ўқув машғулоти давомида туман механизациялаштирилган йиғма командаси махсус техникалари ёрдамида туманнинг Ғўлба ва Галаботир маҳаллаларининг лой ва тупроқ ички кўчаларининг 1200 метр масафаси шағаллаштирилиб, кўчаларни текислаш ишлари амалга оширилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди