Испанди қишлоғида янги 330 ўринли  мактаб қурилмоқда

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 22-январдаги “2022-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан туманнинг Навбаҳор маҳалла фуқаролар йиғини Испанди қишлоғида 330 ўринли янги мактаб биноси қурилиши белгиланган. Мазкур мактаб қурилиши учун Республика бюджетидан 11 млрд 875 миллион сўм маблағ ажратилган.


     Бугунги кунда "Чарос Нур барака" МЧЖ қурувчи ташкилоти томонидан қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
    Бугун туман ҳокими Б.Бобоназаров ва туман прокурори А.Сайпиддиновлар янги мактаб қурилиш жараёни, ишларнинг лойиҳа асосида ўз вақтида бажарилиши, сифати ва мавжуд муаммолари бўйича иш бошқарувчи  билан фикр алмашишди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди