Спортчиларимиз  Осиё ва Жаҳон чемпионатига йўлланма олди

   Жорий йилнинг 9-11 май кунлари Бухоро шаҳрида спортнинг юнон-рум кураши бўйича 2005-2007 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида “Ўзбекистон кубоги” бўлиб ўтди. Ушбу нуфузли мусобоқада  республикамизнинг барча вилоятларидан 300 га яқин спортчилар иштирок этишди. 
    Хусусан, унда иштирок этган Тойлоқ олимпия ва паралимпия захиралари коллежи спортчилари 3 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалларни қўлга киритишди. Яъни,  45 кг вазнда Рўзиохунов Шахзодбек, 80 кг вазнда Ўткиров Камронбек,110 кг вазнларда Абдуазизов Камрон 1-ўринни қўлга киритган бўлса, Сайфиддинов Жалолиддин (72 кг вазнда) 2-ўринни ҳамда 
Қуролов Шохрух (72 кг вазнда) 3-ўринларни эгаллади. 
   Эътиборли жиҳати шундаки ушбу мусобоқада 1 ва 2 ўринларни қўлга киритган спортчилар Осиё ҳамда Италияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатларига йўлланмаларни нақд қилишди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди