Ад-Дорамий зиёратгоҳида 10 минг намозхонга мўлжалланган масжид қурилмоқда

   Тойлоқ тумани Испанди қишлоғида жойлашган Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон Дорамийнинг мақбара-мажмуаси туризм салоҳияти юқори бўлган маданий мерос объектлари рўйхатига киритилган. 
    Айни кунларда мазкур мақбара-мажмуани туризм масканига айлантириш мақсадида қурилиш-ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
   Бундан ташқари, бу ерда тадбиркор ҳомийлигида 7 гектар майдонда 10 минг нафарга яқин намозхонга мўлжалланган масжид биноси ҳамда 100 ўринли мадраса қуриш, қолаверса, ҳудудни ўзгача қиёфада ободонлаштириш режалаштирилган. 
    Айни дамда масжид биносининг пойдеворини қуриш ишлари бошлаб юборилган бўлиб, 45 нафар қурувчи меҳнат қилмоқда. 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

  

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди