5 та муҳим ташаббус- ёшларга қанот

Image_tadbir: 

    Тойлоқ туман Халқ таълими бўлимига қарашли 8-умумий ўрта таълим мактабида 5 та муҳим ташаббуснинг санъат ва спорт йўналишлари бўйича бадиий кеча ва спорт тадбирлари бўлиб ўтди. Тадбирда ўқувчилар куй- қўшиқлар, жозибали рақслар, саҳна кўринишлари ижро этилди ҳамда спорт мусобақалари ташкил этилди. 
  Тадбирда иштирок этган Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари З.Авазов сўзга чиқиб, Предидентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг ёшлар камолоти, маънавияти ва келажагидаги ўрни ва аҳамияти, Янги Ўзбекистоннинг ёшларига билдирилаётган ишонч ва уларга яратилаётган имкониятлар хусусида сўз юритиб, ўқувчиларни аъло баҳоларга ўқишга, китоб билан дўст тутинишга чорлади.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди