Ҳаёжонли лаҳзалар

Image_tadbir: 

Ўқув йили якуни билан умумтаълим мактабларида “Қадрдон мактабимиз бағрида ўқиб-ўрганиб, доимо изланиб, янгиликка тараққаёт чўққиларини эгаллашга интилиб яшаймиз!” шиори остида ўтказилган байрам тадбирлари ўқувчи ёшларга ва уларнинг устозларига кўтаринки кайфият бахш этди.

Инсон ҳаётида ўчмас из қолдирадиган, кексалик ёшига етганда ҳам хотиралар билан ёдга олинадиган дамлар бўлади. Шулардан бири ўқув йили якунида жонажон мактаб билан хайирлашиш байрам тадбиридир. Юқорида таъкидланган шиор остида тумандаги 58 та умумтаълим мактабларининг барчасида ўтказилган тантанали тадбирларга ота-оналар, таълим фахрийлари, маҳалла фаоллари ва таклиф этилган меҳмонлар, жумладан туман ҳокимлиги, ички ишлар, ёнғин хавфсизлиги ходимлари қатнашдилар.

Тадбирларда касбий фаолият соҳасида алоҳида ютуқларга эришган педагоглар, аъло ўқиши ва намунали ҳулқи билан ўрнак бўлаётган ўқувчи-ёшлар муносиб тақдирландилар.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди