“Китобхонлик маънавиятни юксалтириш - буюк мақсадларга эришишнинг муҳим кафолоти”

Ўзбекистон Халқ шоири Маҳмуд Тоир шундай жўшқин сатрларни ёзган эди:

Китоб - дил боғида гулнинг рангидир,

Китоб - оташ ичра дилнинг рангидир,

Китоб - бу осмоннинг ўзига нарвон,

Китоб - бу жаҳоннинг кўзига нарвон.

Дарҳақиқат, одамзот ақл-заковати билан яратилган мўжизаларнинг энг буюкларидан бири бўлган китобнинг таърифини баён этишга ҳам тил, ҳам қалам ожиз. Аслида анашу оламшумул кашфиёт бўлмаганида одам боласининг ақл – идроки - ю, тафаккури анча заиф бўлиб қолар эди.

2018 йилнинг 24 май куни мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани сингари, тумандаги “Ёшлар истироҳат боғи”да ҳам ўқувчилар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, уларнинг қалбида ватанпарварлик, эзгулик, инсонпарварлик сингари юксак инсоний фазилатларга нисбатан меҳр ва муҳаббат ўйғотиш, уларда ахборот олиш маданиятини шакллантириш мақсадида “Китобхонлик маънавиятни юксалтириш - буюк мақсадларга эришишнинг муҳим кафолоти” шиори остида тадбир ҳамда китоб савдо-кўргазмалари ташкил этилди.

Тадбирда тумандаги умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежларининг 400 дан ортиқ иқтидорли, ижодкор, китобхон ўқувчи-ёшлари иштирок этишди.

Тадбир давомида тумандаги 14-сонли умумтаълим мактабининг “Кўзмунчоқ” қизлар рақс дастаси ижросида концерт дастури намойиш этилди. Айниқса, пойтахтдан ташриф буюрган - Муқимий номидаги мусиқали драма театри актиёрлари Умид Шодмонов, Расулхон Қодирхонов ҳамда Азиз Латиповларнинг чиқишлари йиғилганларга завқ-шавқ бағишлади.

Тадбирнинг фаол иштирокчиларига, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал –демократик партияси туман кенгаши томонидан таъсис этилган эсдалик совғалари топширилди.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди