Туманнинг Жумабозорда маҳалласида сайёр қабул ташкил этилди.

Халқ қабулхонаси Самарқанд вилояти бўлими, Халқ қабулхонаси Тойлоқ тумани бўлими, туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман Ички ишлар бўлими, туман Давлат солиқ инспекцияси ва тумандаги судлар билан ҳамкорликда туманнинг Жумабозор маҳалла фуқаролар йиғинида кўчма сайёр қабули ташкил этилди.

Сайёр қабулда Халқ қабулхонаси Самарқанд вилояти бўлими мудири Ш.Узаков, Халқ қабулхонаси Тойлоқ тумани бўлими У.Муродов, туман ҳокими Б.Садуллаев, туман прокурори Ф.Абдухаликов, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи М.Шермуҳамедов, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи А.Алмасов ва тумандаги судлар раислари иштирок этишди.

Сайёр қабулда туман ҳокими Б.Садуллаев сўзга чиқиб, Самарқанд вилояти Халқ қабулхонаси ва туман Халқ қабулхонаси ташаббуслари билан ташкил этилган мазкур кўчма сайёр қабулда тумандаги тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этаётганлигини, шу билан биргаликда қабулга Жумабозор қишлоғи ҳудудида жойлашган Сарибозор, Жалолобод, Хўжақишлоқ ва Жумабозор маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолилалари ташриф буюрганликларини айтиб ўтди.

Шундан сўнг, Халқ қабулхонаси Самарқанд вилояти бўлими мудири Ш.Узаков сўзга чиқишиб, мазкур учрашувни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад мавжуд муаммоларни ўрганиб, имкониятга қараб жойида бартараф этиладиган муаммоларини туман миқиёсида, вилоят даражасида ҳал бўладиган муаммоларни вилоят миқиёсида ўрганиб, ҳал қилиниши айтиб ўтилди.

Халқ қабулхонаси Тойлоқ тумани бўлими мудири У.Муродов сўзга чиқиб, бугунги кунда туман Халқ қабулхонасига жисмоний ва юридик шахслардан тушаётган мурожаатларнинг тахлилига тўхталиб ўтишди.

Шундан сўнг, қабулга келган фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди.

Фуқароларнинг мурожаатлари Халқ қабулхонаси Самарқанд вилояти бўлими мудири Ш.Узаков, Халқ қабулхонаси Тойлоқ тумани бўлими мудири У.Муродов, 4-та сектор раҳбарлари туман ҳокими Б.Садуллаев, туман прокурори Ф.Абдухаликов, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи М.Шермеҳамедов, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи А.Алмасовлар ҳамда тегишли туман ташкилотлари раҳбарлари томонидан ўрганилиб, уларга белгиланган тартибда жавоб берилди.

Йиғилиш сўнгида фуқароларнинг мурожаатлари таҳлил қилиниб, фуқароларга белгиланган тартибда амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди